+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

"ЯХШИЛИКНИ БИЛМАС ЭКАНСАН"

Ҳаёт - ибрат мактаби

Ўқитувчи халқи тежамкор бўлади. Айниқса, аёл киши рўзғорнинг бирор камига ярайди, деб топган пулини тежаб ишлатади, бироз маблағ жамғаради. Бир неча йил аввал мен ҳам ойлигимдан тежаб, жамғарган маблағимни банкка омонат қўймоқчи бўлиб, турмуш ўртоғимга маслаҳат солдим.

- Яхши ўйлабсиз, уйда бекор тургандан кўра, ҳам пулга пул қўшилади, ҳам давлатга фойда, - деди.

Бир йўла пенсия жамғармамга ўтказилган пулларни ҳам дафтарчага қайд эттириб келаман дея ишдан чиқгач, тўғри банкка бордим. Навбат кутиб турсам, мен қатори ёш бир аёл банк ходимлари билан жанжаллашиб кетди.

- Қанақа беадабсиз, яхши гапирсангиз, биз ҳам одаммиз, яхши муомала қиламиз, -деди ходимлардан бири.

- Бир ҳафтадан бери яхши гапириб келяпман, энди яхши гапим тугади. Тўрт ёшли болам касал, дори олишим керак, қўшнига ташлаб келганман. Бир ҳафтадан бери эрта-индинга деган ваъдаларингга ишониб, омонатга қўйган пулимни ололмаяпман. Инсофларинг борми ўзи, уч саотдан бери турибман.

- Навбатингизни кутинг, пул бўлса берилади, - деди иккинчи ходим гапга аралашиб.

- Мен бир ҳафта ҳар куни келиб, навбатда турибман.   Навбатим келганда пул йўқ, эртага келинг, дейишяпти. Хўп, сабр қилиб, кутяпман. Шуми одамга муомала, муносабат?

- Иш вақти тугаб қолди, чиқиб кетинглар, - дея жанжалга нуқта қўймоқчи бўлди ходимлардан яна бири.

- Мен кетмайман, пулларимни олмай ҳеч қаерга кетмайман, - деди жиғибийрон бўлиб аёл. Бу ҳолатни кўриб, навбатда турганлар ҳам воқеани кузатиб, ташқарига чиқишга уринмади.

- Кетмасангиз, мелиция чақираман, - деди ходим.

- Чақир ўша мелицияни, ёш боласига дори олмоқчи бўлиб, омонатга қўйган ўзининг пулини ололмаётган аёлни бир ҳафтадан буён овора қилаётганингни айтиб, ўзингни жавобгарликка торттираман, андишани отини қўрқоқ дема, - дея жаҳл отига минган аёл ходимни сенлашга ўтди. Гапларидан билдимки, у аёл ҳам ўқитувчи экан.

 Бир оз ўтиб, аёл банк бошлиғи  билан  гаплашишни  талаб  қилди. Шундагина банк ходимларининг попиги бироз пасайиб, бошлиқ йўқ, ҳозир ўринбосари келади, дейишди.  Бир неча дақиқа ўтмай ўринбосар келди. Аёлни эшитиб, ходимларга бақирди, сўкди. Аёлнинг иши шу заҳоти ҳал бўлди. Пул бор экан,  беришди.

Хориган алфозда омонатга қўйган пулини олган аёл у билан жанжаллашган  ходимага нимларнидир шивирлаб айтиб, чиқиб кетди. Ходима ортидан "Ўзи яхшиликни билмас экансан", дея бақириб қолди.

Бу ҳолат менда банк ходимлари худди роль ўйнаётгандай фикр уйғотди. Пулларимни   омонатга қўйиш фикридан қайтиб, банкдан чиқиб кетдим.

 

Феруза ХОЖИМАТОВА,

 

Булоқбоши тумани.