+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

МИТТИГУЛ

қатра

Титраган қўлларимда, титрайди миттигул. Кўнглимдан-да нозик, жонимдек жонсарак гўё ҳар бир япроғи. Юрагимнинг овозидандан-да яқин эшитилади унинг шивири. Қаердандир қора булут пайдо бўлдию, ёмғир ёға бошлади. Ёз ёмғири, дея писанд қилмаганим қайсар томчилар негадир юрагим тубига ёғаётганга ўхшайди. Гарчи атрофдаги чангларни босган бўлса-да, қалбим яраларини тирнаган, аламли хотираларимни титкилаган эди ёмғир...

Эсимда ёш эдим, акамнинг ортидан қолмас жажжигина қизалоқ. Акам ўртоқлари билан футбол ўйнаса, футбол ўйнар, бари шўхликларининг шериги ўзим эдим. Онам нон ёпса, кулчаларни этагимизга солиб, анҳор бўйига борардик-да, сувга оёғимизни солиб ўтириб ердик. Акам мени елкасидан қўймас, мени осмонларга тенглашга уринарди. Бувим эккан райҳон-у жамбилларни тепкилаб,  ўрик шохига арғимчоқ солгандик. Бувим биздан роса хафа бўлганди. Шу арғимчоқда бахтимиз учиб кетди шекилли. Ўйноқи шамоллардан ҳам шўх эдик биз. Акам тинмай расм чизарди. Бу эса негадир отамга ёқмасди. Отам ўқитувчи, фан кишиси бўлгани учунми, ўғлини ҳам фақат китоб ўқишини истарди. Акам эса тунлари отамдан беркиниб, расм чизарди. Отам ҳатто унинг    расмларини ёқиб юборганди. Акамни илк бор йиғлаганини кўргандим ўшанда. Маҳалладаги болаларни йиғиб, ёнғоқзорда қилган ўғирлигидан тортиб, кўчада шовқин қилгани учун урушиб берган қўшни аёлнинг оғилхонадаги  сигирини бўшатиб юборганлари ҳақида эшитган бобом уни тоққа, тоғамнинг олдига юборди. Икки ҳафтадан сўнг кўзлари киртайиб келган акамнинг қўлида чиройли, жуда ҳам кичик гуллар турарди. У ёнимга келиб, чаккамга гулларни қистирди. "Миттигул" деди жилмайиб. Илк бор "соғинч" деган туйғуни ҳис қилган эдим ўшанда. Мен бундай гулни     кейин ҳеч қачон, ҳеч ерда учратмадим. Эҳ, энди ҳамма-ҳаммаси ялангоёқ кезган кўчаларимизда қолиб кетди. Акам ҳали ўн беш ёшни ҳам қаршиламай,  дунёларни бўзлатиб, ўрик шохидаги арғимчоқларда учаётган ёшликни, энг муҳими, мени ташлаб оламни тарк этди. Бугун ҳеч ким тунлари қўрқиб расм чизмайди, ҳеч ким бебошликлар қилмайди. Отам ҳам, бувим ҳам ўз ташвишлари билан овора. Уйимизнинг тўрида унинг кулиб турган сурати туради. Унга маъюс термуламан, худди бутун дунё менга кулиб қараб тургандек.

Бугун отамнинг қайсарликларига қарамай Санъат ва маданият институтининг талабасига айландим. Жондан азиз жигаримнинг кўзларида муҳрланиб қолган рассом бўлишдек улкан орзуни рўёбга чиқариш мақсадида  ҳужжат топширгандим бу олийгоҳга. Ажабо, умримда бирор марта мустақил расм чизмагандим. Тасвирий санъат дарсидан барча уй вазифаларимни акам бажариб берарди. Бироқ, синов куни қандайдир ишонч билан қўлимга қалам олдиму, шартта кўз ўнгимда гавдаланган тасвирларни чиздим. Гўёки расмни мен эмас, акамнинг қўллари чизаётгандек, жозибали чиқарди қораламаларим. Қалам тасвирдаги ишим шу қадар юқори баҳоланди. Бу кутилмаган мўъжизадан ҳайрону лол эдим.

Талаба бўлишдек бир умрлик орзумга етиб, қувончим теримга сиғмай уйга қайтардим. Ёмғир ёғиб турган бўлишига қарамай, қишлоғимизга пиёда кириб боришни истадим, негадир. Йўл бошида автобусдан тушдим. Севинчимни жонажон қишлоғимнинг гўзал табиати билан баҳам кўргим келдими, билмайман. Ёқимли ҳаво димоғимга урилиб, энтикдим. Икки-уч қадам босдимми, йўқми, йўл четида ётган бир даста гулга кўзим тушиб  йиғлаб юбордим. Бу ўша миттигуллар эди. Кимдир уларни териб гулдаста қилгану қадрдон кишисига тутмоқчи бўлгандек. Миттигуллар юзига тушган биллур томчилар акамнинг кўз ёшларига ўхшарди. Шу он бўғзимга нимадир тиқилди. Йиллар мобайнида юрагимда йиғилган музлик эриб кетгандек йиғладим.

 

Титраган қўлимда, титрар миттигул,

Сени қай кўчада ким хор этди, гул?

Булутлар қаҳридан чўчима асло,

Бугун орзуимиз Ҳаққа етди, гул.

Миттигул...миттигул...

 

Ирода Орифжонова