+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 12 Апр 2018
    "МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ - ЎЛМАС МЕРОСИМИЗ"
    Избоскан туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида "Миллий қадриятларимиз - ўлмас меросимиз" шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Туман марказий маданият…
  • 12 Апр 2018
    ФАОЛ КИТОБХОН ЁШЛАРГА КИТОБЛАР ТАРҚАТИЛДИ
    Марҳамат туманида "O'zLiDeP кутубхонаси - менинг нигоҳимда" деб номланган акция бўлиб ўтди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан амалга оширилаётган "O'zLiDeP кутубхоналари"…
  • 12 Апр 2018
    ГЕРМАНИЯЛИК ШИФОКОРЛАР БОЛАЛАРНИ ТИББИЙ КЎРИКДАН ЎТКАЗДИ
    Андижон шаҳридаги вилоят кўп тармоқли болалар тиббий марказида Германия давлатидан келган тажрибали шифокорлар иштирокида тиббий кўрик тадбирлари бўлиб ўтди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Соғлом авлод учун"…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


МУҚАДДАС АЁЛ

Сиз севган қўшиқ

Ошиқларинг пойингга гул отиб ҳам бўлди,

Ҳилватларда лабингдан бол тотиб ҳам бўлди,

Ва бу ҳақда кимларгадир сотиб ҳам бўлди,

Сен барибир муқаддассан, Муқаддас аёл!

 

Аввал: "Кел-эй, қучоғимга тўл, балқ", дедилар,

Унамадинг, аёл ўзи терс "халқ", дедилар.

Ичолмагач юз ўгириб шўр, талх, дедилар,

Сен барибир муқаддассан, Муқаддас Аёл!

 

 Сен дарёсан, ўпганини қирғоқ яширар,

 - Жуфтим бўл, - деб чопганини ҳар тоқ яширар,

Жаннатим, - деб қувонмасдан қумлоқ яширар,

Сен барибир муқаддассан, Муқаддас Аёл!

 

Асли бу бор эрмакларнинг борар ери Сен,

Росту ёлғон эртакларнинг борар ери Сен,

Асов отдай эркакларнинг борар ери Сен,

Сен барибир муқаддассан, Муқаддас Аёл!

 

Чорлашганда сен келсанг, гоҳ бекор келсанг-да,

 Маст даврага бир сарин ел, бир тор келсанг-да,

 Хор келсанг-да, номардларга гоҳ хор келсанг-да,

Сен барибир муқаддассан, Муқаддас Аёл!

 

Қимтинасан, астагина кўтарасан бош,

Минг йилликдир кўзингдаги жовдираган ёш,

Гуноҳкорлар мингу битта, Сенга тегар тош,

Сен барибир муқаддассан, Муқаддас Аёл!

 

Ҳарир, хушбўй баданингда тошлар изи бор,

Кўкрагингда эгилган не бошлар изи бор,

 Қуёш изи, куйдирган қуёшлар изи бор,

Сен барибир муқаддассан, Муқаддас Аёл!

Ҳалима ХУДОЙБЕРДИЕВА