+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

БАХТЛИ ОИЛА – БАХТЛИ ЖАМИЯТДИР

(13-сон) Оила сабоқлари

Сулаймон ДОFАН

Қалбингиз бахтга тўлсин

Бахтли бўлиш учун, аввало, унга лойиқ бўлиш лозим. Нимани эксак, шуни ўрамиз. Агар биз яхши бўлсак, атрофимиздаги инсонлар ҳам бизга нисбатан илиқ муносабатда бўладилар. Доим ўзгаларни масхаралаб, уларга паст назар билан қарасак, биз ҳам вақти келиб худди шундай оғир аҳволга тушиб қолишимиз мумкин. Буни унутмайлик! Бахтли бўлишимизда ҳар бир лаҳзанинг ўрни бор. Шундай экан вақтни қадрига етайлик. Нафрат ва ўч олиш ҳисси зиён келтиришдан бошқага ярамайди. Бахтли бўлишда кечиримлилик ҳам муҳим. Бахт-ли бўлиш учун яхшилик қилайлик. Яхшилик қилишдан асло қочманг. Аристотель айтади; "Идеал инсон яхшилик қилишдан завқланади. Ўзига яхшилик қилинса, хижолат чекади". Унутмайлик, бахт миннатдорчилик изҳор этилишини кутадиган одамга эмас, раҳмат эшитса, ноқулай бўладиган инсонга кўпроқ кулиб боқади.

Турмуш қуришга ҳаракат қилаётган ёшлар... "Уйи борми?", "Машинасининг маркаси қанақа?", "Ойлиги кўпми?" каби саволларга жавоб қидириш ўрнига, бўлажак турмуш ўртоғининг қандай оилада вояга етганига эътибор қилганлари маъқул. Чунки бахтли оила қуриш пул ва уйдан кўра кўпроқ турмуш ўртоғининг бахт-ли оилада улғайишига боғлиқдир. Муҳаббат кўрмаган киши муҳаббат бера олмаганидек, ҳузр-халоватда яшамаган кишининг мустаҳкам оила бунёд этиши ҳам қийин бўлади. Энг яхши мебеллар билан жиҳозланган, иқтисодий муаммоларидан холи оилавий шароитидан кўра муҳимроқ бўлган нарса, эр-хотиннинг ўхшаш дид ва дунёқарашга эга бўлиши, ўзаро бир-бирига мослигидир. Унитмаслик керакки, бахт манбаи фаровонлик эмас, балки ҳаловатдир...

Тарбияда муҳим омил бу - тинглаш ва кузатишдир. Улар алоҳида бўлганда эса таъсири кучли бўлмайди. Сигарет чекиб, спиртли ичимликлар истеъмол қиладиган отанинг ўз фарзандига "ичма, чекма" дея тарбия бериши, бақириб сўзлашадиган онанинг қизига паст овозда гапиришни тавсия этиши қанчалик натижа беради?

Кўпчиликда тақчил саналадиган туйғулардан бири кишининг ўзига бўлган ишончидир. Чунки бирор ишнинг уддасидан чиқиш шахснинг ўзига бўлган ишончи натижасида амалга ошади. Болаларга ажратиладиган ярим соатли эътибор уларнинг янада соғлом улғайишини таъминлайди. Фарзандларингиз билан бирор оддий ўйинни ўйнанг. Айтайлик, унга "Дунёнинг энг ширин болакайи ким?", "Мен" деб жавоб берганида уни мукофотланг. Тақдирлаш пул ёки бирор нарса бериш билан амалга оширилмаслиги керак. Чиройли таббасум, ўпиб қўйиш, олқишлаш орқали рағбатлантириш фойдалидир.

Куннинг кўп қисмини сиз билан бирга ўткизган фарзандингиз учун унинг олдида бўлганингизнинг ўзи етарли эмас. Сиз фарзандингизга эътибор қаратадиган ярим соат вақт, унга лоқайд ҳолда у билан ўн соат бирга бўлганингиздан кўра фойдалироқдир. Агар эркалашларингиз уларни талтайтириб юборса, майли, қўяверинг. Муҳими, у кўча - кўйда, кишилар билан муносабатда қандай йўл тутишни, нима деб гапиришни билмайдиган фарзанд бўлиб етишмасин. Уларнинг ҳар бир истагини бажо келтириш эмас, ота-она сифатида ўзаро меҳр-муҳаббатли бўлишингиз фарзандингизга берадиган энг катта ҳадянгиздир. Унутмаслик керакки, бахт манбаи сенда, менда, унда эмас, балки бизда, яъни оилададир.

Кунингиз, ойингиз, вужудингиз ва қалбингиз бахтга тўлсин!

* * *

Турмуш ўртоғни танлаш

Турмуш ўртоғни танлашда очиқ ва онгли равишда, барча жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда ҳаракатланиш зарур. Унаштирилгандан тўйгача бўлган муддат давомида томонларда бир - бирининг қизиқишлари, характери, одатлари ва бошқа хусусиятларини билиб олиш имконияти мавжуд бўлади.

Турмиш қурмоқчи бўлган ёшлар бир - бирларининг қизиқишларини билиб олиши, бу борада умумий жиҳатларга эга бўлиши зарур. Улар ўсиб улғайган оила ва муҳитда, улар олган таълим - тарбияда умумий жиҳатларнинг мавжуд бўлиши аҳамиятлидир. Зеро аҳамиятсиз ҳисобланган бази фарқлар никоҳдан сўнг ҳам йўқолиб кетмаслиги мумкин. Бу бир - бирига мослаша олмасликдан келиб чиқадиган оилавий нотинчликка сабаб бўлиб, эр - хотин ҳамда бегуноҳ бўлган болалар ҳаётига жиддий хавф солади.

Турмуш ўртоқ танлашда эътиборли бўлиш лозим. Бу ишда ҳиссий ёндашувдан кўра мантаққа суянишнинг устинлигини тушуниш, тажрибасизлигимизни тан олган ҳолда оиладаги катталарнинг ҳам фикрини тинглаб, уларнинг тавсияларидан фойдаланишимиз жоиз бўлади.

* * *

Эр-хотиннинг бир-бирини тушуниши

Ҳозирги кунда кўпчилик эр - хотинлар турмуш қурганларидан сўнг, бир - бирларига бепарво бўлиб қолишади. Улар "Бу турмуш, нима бўлганда ҳам, умрининг охиригача давом этади" деган     хаёлга борадилар. Ваҳоланки, гул экилгандан сўнг парваришга қанчалик эҳтиёж сезса, турмуш ҳам ана шундай эътиборга муҳтождир.

Жуфтлар ўз турмушларининг яна-да гўзал, мукаммал бўлиши учун керакли чора - тадбирларни кўришлари лозим. Турмуш бир хилликдан узоқ бўлиши   керак.

Турмуш билан боғлиқ муаммолар дунёнинг ҳамма ерида мавжуд. Масалан, АҚШда ҳар 100 оиладан 58 таси бузилиб кетади. Шветцияда 100 та турмишнинг 44 таси, Англияда эса 42 таси ажрашиш билан якунланмоқда.

Жамият бахти оилалар бахти демакдир. Яъни бирор жамиятда оилалар  бахтли бўлса, ўша жамият ҳам осойишта бўлади.

Шерзод ОТАМУРОДОВ

 

таржимаси.