+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

БОТУЛИЗМДАН САҚЛАНИНГ!

(3- сон. Шифокор минбари)

Ботулизм - ўта хавфли касаллик бўлиб, гастроэнтерит белгилари билан намоён бўлади. Касаллик жараёнида ажралиб чиққан заҳар марказий асаб тизимига таъсири натижасида нафас ва юрак қон-томир мушакларининг фалажига олиб келади. Агар вақтида тез ёрдам кўрсатилмаса, касаллик оғир асоратлар билан кечиши, ҳатто ўлим билан тугаши мумкин.

Айниган овқатлар ёки муддати ўтган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш ботулизм касаллигини келтириб чиқарувчи асосий омил ҳисобланади. Етарлича термик ишлов берилмаган (яхши қайнатилмаган, стерилизация қилинмаган) маҳсулотлардан тайёрланган дудланган гўшт маҳсулотларида, консерваларда ботулизм қўзғатувчиларнинг яшаши учун қулай муҳит юзага келади ва касаллик қўзғатувчилар ўзидан кучли заҳарли модда (ботулотоксин) ишлаб чиқаради.

Ботулотоксин ташқи шароитда бир йилгача, консерва маҳсулотларида бир неча йиллар ўз кучини йўқотмайди.  Бунинг энг хавфли томони шундаки, бузилган маҳсулотнинг ранги, таъми ва ҳиди ўзгармайди. Баъзи ҳолларда консерва маҳсулотлари солинган шиша идишнинг қопқоғи бироз кўтарилиб   (шишиб) қолганлиги сезилади.

Касалликнинг асосий белгилари: икки соат, бир ҳафта ёки ўн кунда ҳам намоён бўлиши мумкин. Бу нарса бемордаги ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, нарсаларнинг кўзга иккитадан бўлиб кўриниши (диплопия), ютиш ва гапиришда қийналиш, оёқ-қўллардаги қувватсизлик каби ҳолатлар кўринишида кузатилади.

Азиз ҳамюртлар, ўзингизда шу каби белгиларни сезсангиз, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг. Ёдингизда бўлсин, бу касалликни уй шароитида даволаб бўлмайди.

Тиббиётда заҳарга қарши махсус зардоб ишлатилади. Ботулизмга йўлиққан бемор танасига  қанча эрта зардоб юборилса, ўлим хавфи шунча камаяди.

Касалликнинг олдини олиш учун нималарга эътибор берилиши керак? Аввало, уй шароитида консерва маҳсулотлари тайёрлаш тавсия этилмайди. Агар маҳсулотларни уйда тайёрлашга эҳтиёж туғилганда уй бекалари, биринчи навбатда, санитария-гигиена талабларига қатъий амал қилишлари, иккинчидан, консерва тайёрлаш технологиясини яхши ўрганиб, сўнг тайёрлашга киришишлари шарт. Акс ҳолда ўз яқинларини, қўни-қўшниларини ёҳуд хонадонига меҳмонга келувчиларнинг ҳаётини хавф остига қўйишлари мумкин. Консерва маҳсулотлари кўпроқ қиш мавсумида истеъмол қилинишини ҳисобга оладиган бўлсак, хонадон соҳибалари уларнинг сифатига жиддий эътибор қаратишлари, кўринишидан шубҳали консервалардан фойдаланишга умуман йўл қўймасликлари лозим.

 

Нигорахон  ВАСИЕВА,

Муножатхон СЎФИБЕКОВА,

 

Андижон шаҳридаги 6-оилавий  поликлиника шифокорлари.