+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 09 Май 2020
    Инсонпарварлик карвони Сирдарёга йўл олди
    Бугун бутун халқимизнинг асосий эътибори "Сардоба" сув омборида юз берган тошқин асоратларини бартараф этишга, сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимизга ёрдам кўрсатишга, уларни моддий ва маънавий…
  • 09 Май 2020
    Асл бойлигимиз соғлигимиз, тинчлигимиздир
    Оғир дамлар келганда асл инсонларгина бир-бирини қўллайди. Меҳр-оқибат шундай кунларда янада билинади, қадрли бўлади. Дарҳақиқат, вирусга қарши меҳри дарё халқимиз бирдамликда ҳаракат қилмоқда. Буни Хонобод…
  • 29 Апр 2020
    ХАРИДОРЛАРГА СИФАТЛИ НОН ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА
    Андижон шаҳрида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор "Бобохўжаев Шуҳратбек" томонидан ташкил этилган нон цехида бир неча йиллардан буён аҳолига қолипли нон ва бир неча турдаги…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ҲЕЧ ҚАЙСИ ҚАЙНОНА ГАП ҚАЙТАРГАН КЕЛИННИ ЁҚТИРМАЙДИ

Суюкли бўлиш сирлари

Ҳамма келинлар ҳам тушган жойида азиз, эри  ва  унинг оила аъзоларига суюкли бўлишни хоҳлайди. Аммо, бунга эришиш ўз-ўзидан бўлмайди, албатта. Қуйидаги маслаҳатларимиз оддийгина, уларга амал қилсангиз, бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик, фаровонликка эришасиз. Энг асосийси, ўзингиз орзу қилганингиздек, ёрингизга суюкли бўласиз.

- Эрингиз яхши кўрадиган таомларни ширин қилиб пиширинг, у уйини соғинсин.

- Эрингиз уйдан чиқаётганида уни кузатиб қўйинг, кечқурун ишдан қайтганида эса очиқ юз билан кутиб олинг.

- Эрингизга гўзал кўринишга ҳаракат қилинг.

- Унга доимо ташаккур айтишни унутманг. Кучи етмайдиган ишларга ундаманг,   бошқаларга шикоят қилманг.

- Камхарж бўлинг, исрофгар бўлманг. Оғир дамларда ҳам эрингизга қарши бош кўтарманг.

- Эрингизнинг қариндошлари ва яқинларига яхши муомалада бўлинг.

- Сиздан ҳамиша муаттар ҳид таралсин.

- Қайнонангизни тажрибали она сифатида кўриб, ҳурмат қилинг. Эрингизнинг сизга нисбатан меҳри ошсин.

- Фарзандларингизни одоб-ахлоқли қилиб вояга етказинг, бошқалар ҳам сизни яхши инсон сифатида тилга олсинлар.

- Эрингиз нима иш қилса, ёрдам беришга ҳаракат қилинг, ҳеч бўлмаса эътиборингизни кўрсатинг. Касал бўлса парвона бўлинг, оёқ-қўлларини уқаланг.

- Нима бўлганда ҳам қайнонангизга гап қайтарманг, ичингизда сўксангиз ҳам ташингизда "хўп" деб туринг. Унутманг, ҳеч қайси қайнона гап қайтарган келинни ёқтирмайди.

- Бир иш қилганда имилламанг, оёғингиздан ўт чақнасин, тилингизда эса ҳамиша истиғфор ва шукроналик бўлсин.

Агар юқоридаги тавсияларимизга оғишмай амал қилсангиз, уйингиз тинч, ҳаётингиз фаровон, энг муҳими суюкли бўласиз!

 

Неъматхон ЮЛДАШЕВА