+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 09 Янв 2020
    АСКАР ОНАЛАРИ ШАРАФЛАНДИ
    Андижон шаҳридаги "Мароқанд" тантаналар саройида вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, маданият, мудофаа бошқармалари ҳамда Андижон шаҳридаги ҳарбий гарнизон қўмондонлиги ҳамкорлигида "Аскар оналарини шарафлаймиз" деб номланган маданий-маърифий…
  • 09 Янв 2020
    Вилоятимизда энг фаол ва ташаббускор аёллар эътироф этилди
    Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида "Йил аёли" миллий танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида…
  • 09 Янв 2020
    "ВАТАНПАРВАРЛИК - МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШ КАФОЛАТИ"
    Бутун мамлакатимизда бўлган каби вилоятимизда ҳам 2019 йилнинг 15 декабридан 2020 йилнинг 15 январига қадар "Ватанпарварлик - миллий юксалиш кафолати" шиори остида ватанпарварлик ойлиги ўтказилмоқда.…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


СИЗНИ ЙЎТАЛ ҚИЙНАЁТГАН БЎЛСА,

 

қуйидаги тавсиялар ёрдамида ундан халос бўлишингиз мумкин

Қиш эшик қоқиб, совуқ ҳаво ўз ҳукмини ўтказа бошлади. Айниқса, бугунги совуқ кунларда одамларни энг кўп қийновчи  хасталик бу  йўталдир.

Халқ табобатида йўтални даволашда қўллаш мумкин бўлган қатор самарали усуллар тавсия этилган. Ана шу тавсияларни билиб олиш, зарурат туғилганда ундан фойдаланиш асло зиён қилмайди. Демак,  қуйидаги тавсияларимиз йўталдан халос бўлишингизда сизга ёрдам бериши мумкин. Демак:

1. 500 гр. пиёз майдалаб тўғралади, унга 400 гр. шакар қўшилиб, 1 литр сувда паст оловда 3 соат қайнатилади. Сўнг совутиб, 50 гр. асал қўшилади ва шиша идишга қуйиб, оғзи маҳкам беркитиб қўйилади. Ушбу суюқликдан кунига 4-5 ош қошиқ истеъмол қилинса, йўталдан қутилишга ёрдам беради.

2. Кечқурун бир бош пиёз майдалаб тўғралиб, устидан 2 ош қошиқ шакар сепиб қўйилади. Эрталаб, умуман, кун давомида ширин пиёздан еб турилади, ёки ана шу тартибда тайёрланган пиёз шарбати ичилади. Бу бир неча кун давом эттирилса, йўтал ўтиб кетади.

3. Бир неча дона ўртача турп юпқа бўлакларга ажратилади. Ҳар бир бўлакка қалин қилиб шакар сепилади. Ярим кун ичида унинг шарбати ажралади. Бу шарбат ҳар соатда бир ош қошиқдан ичиб турилади. Табибларнинг таъкидлашича, ана шу шарбат энг кучли йўтални ҳам қисқа вақт ичида даволайди.

4. Термосга 2 чой қошиқ қора андиз илдизидан солиб, устидан бир стакан сув қуйилади. Дамламадан кунига уч маҳал овқатдан ярим соат олдин ярим стакандан ичилади. Бу дамламани бронхитда кучли балғам ҳайдовчи сифатида қўллаш яхши самара беради.

5. Кучли йўталда сутга   ишқорли минерал сув (бир стакан сутга шунча миқдорда боржоми) ёки асал қўшиб ичиш ҳам яхши фойда беради.

Болалар учун:

1. Турп майда кубик шаклида тўғралади. Кастрюлкага солиб, устидан шакар сепилади, 2 соат давомида паст оловда қайнатилади. Сўнг шарбати сузиб олиниб, бирор идишга қуйилади. Ушбу шарбатдан кунига 3-4 марта овқатдан олдин ва тунги уйқудан аввал ичилади. Бу йўтални бартараф этишга ёрдам беради.

2. Бир ош қошиқ шакар малла тусга киргунча оловда ушлаб, сўнг бир пиёла сутга солинади. Ҳосил бўлган "конфет" оғизга солиниб,  тўла эригунча шимилади. Бу усул қуруқ йўталда яхши фойда беради.

 

Минурахон БОЗОРОВА, шифокор.