+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 18 Март 2020
    Ҳисобот-сайлов йиғилишлари фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилади
    Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Низомида тармоқ ташкилотларида ҳисобот-сайловлар ҳар 5 йилда бир марта ўтказилиши, касаба уюшма органлари 5 йил муддатга сайланиши…
  • 18 Март 2020
    «Билимдон» ғолиб бўлди
    Фан ойлиги Маълумки, февраль ойида вилоятимиздаги умумтаълим мактабларида математика-информатика фани ойлиги доирасида турли тадбирлар, очиқ дарслар ўтказилди. Марҳамат туманидаги 32-умумтаълим мактабида ҳам қатор тадбирлар ташкил…
  • 23 Март 2020
    Юксак мукофот муборак!
    Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида мамлакатимиз Президенти фармонига асосан юртимизнинг энг иқтидорли қизларидан бир гуруҳи Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Ушбу нуфузли мукофот билан тақдирланганлар…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Қуда бўлдик, жудо бўлдик

Ҳаёт - ибрат мактаби

 

Турмушга чиққанимга 25 йил бўляпти. Эримнинг оиласидагилар ва айниқса, қайнсинглим билан муносабатларимиз жуда яхши эди.

Кўп ўтмай қайнсинглим ҳам турмушга чиқиб, ўзидан тинчиди. Бирин-кетин фарзандлар кўрдик. Қайнсинглим ҳам, мен ҳам бир ўғил, бир қизли бўлдик. Тақдир экан, фарзандларимизни уйлаб-жойламай турмуш ўртоғим вафот этди. Қайнсинглим ўртадаги ришталар узилиб кетмаслиги учун қизимни келин қилишга аҳд қилди. Кўнглим чопмаса-да, "турмуш ўртоғимнинг ҳурмати" рози бўлдим. Қизим кўнмади, ялинди, йиғлади, аммо уни барибир қайнсинг-лимнинг ўғлига турмушга бердим. Аввалига яхши яшашди, аниқроғи, қизим ҳомиладор бўлгунча.

 Ҳомиладорлик даврида у жуда қийналди, уй юмушларини бажаролмай оиласидагиларга ёмон кўрина бошлади, соғлигида муаммолар пайдо бўлгач, қайнсинглимнинг "ҳунари" чиқди. "Онангиз даволатсин, сизга бизнинг ортиқча пулимиз йўқ", дея бир неча марта қизимни олиб келиб қўйишди. Муолажаларини қилиб уйига қайтариб юбораман. "Ўзи ҳам келин бўлган, қизимнинг ҳолатини тушуниб қолар", деб ўйлайман. Кунлардан бир куни навбатдаги келишида қизим ҳушини йўқотди. Эсим чиқиб кетди, хаёлимга ваҳимали ўйлар келди.

Шифокорлар қони жуда камайиб кетганини, витаминли овқатлар еб, кўпроқ дам олиши кераклигини айтишди. "Вақтида овқатланмагансан" дея койидим. Қизим "овқат беришса ейманми, ая" дея йиғлаб юборди. 

Бошқоронғи пайтида аёл киши ҳар хил ҳолатда бўлади. Қизим ҳам ёғнинг ҳидига кўнгли айниб ўчоқ-бошига боролмайдиган бўлиб қолганди. "Барибир овқат емайди" дея унга овқат қолдиришмас, холсизланиб   уйида ётса, "уйқудан бош кўтармайди" деб ёмон кўришаркан. Ҳол-аҳвол сўраб киришни-ку қўяверинг. Унга "ҳамма оилада тушунмовчиликлар бўлади, оила сабр эвазига мустаҳкамланади", дея насиҳат қилдим. "Гап ташиб келма", дея койиб бердим. Шу-шу қизим менга ҳеч нарса демай қўйди.

Биринчи набирам туғилди-ю нобуд бўлди. Кейин кетидан иккинчиси. Қизим тез-тез уйга келиб оларди-ю кетгиси келмасди. Ранги зафарондай сариқ, ўзи ҳолсиз, ё уни уйимга олиб келиб тузукроқ даволатмабман. Шундай қилиб орадан вақтлар ўтиб, қизим яна юкли бўлди. Бу сафар уни уйимга олиб келиб, яхшилаб парваришладим. Ҳартугул қиз набирам соғлом туғилди. Аммо, пешонани қарангки, қизимнинг ўзи ногирон бўлиб қолди. Жигарида жиддий муаммолар пайдо бўлибди. "Фарзанди туғилгач, оиласи мустаҳкамланади", деб ўйлаган эдим, аммо қизимнинг энди оғир ишларга ярамаслигини эшитиб оиласидагиларнинг муносабати кескин ўзгарди.  Қайнсинглимнинг "ҳунарлари", куёвимнинг ичиб келиб, қизимни урганлари фош бўлди. Унинг нега бундай ногирон бўлиб қолгани сабабини тушуниб етдим. Ҳеч кимга индаёлмадим, чунки айб ўзимда, қариндошга қиз берганман. Қайнсинглим билан уришмадик-талашмадик, худди бир пайтлардагидек.

Қизим "мен энди эримнинг хизматига ярамайман" дея ажрашишни ихтиёр этди. Юк-тақини олиб келдик, уйимда яшаяпти. Ҳукуматимизга раҳмат, унга ногиронлик нафақаси тайинланди. Набирам жуда ширин қизалоқ бўлган, аммо на отасида, на бувиси-қайнсинглимда унга меҳр уйғонмади.

Ўтган йили куёвим қайта уйланди, яқинда ўғиллик бўлди. Ҳаёт давом этавераркан. Аммо баъзан, қизимнинг бахтсиз, ногирон бўлиб қолишида, эримнинг битта-ю битта жигари-яқин қариндошимиз билан юз кўрмас бўлиб кетишимизда ўзимни   айбдор сезаман. Ўша пайтда кўнгли бўшлик қилмаганимда, қизимни бегонага узатганимда шундай кунлар бўлмасмиди?!

Бошимиздан ўтганлари ҳаммага сабоқ бўлсин, деб буларни ёзаяпман. Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ҳақида қанча гапирилмасин, бонг урилмасин, ўзбекчиликда "ўзимники, синашта" деб қариндошдан қиз олишлар оз бўлса-да ҳамон учрамоқда. Аммо қариндош билан қуда бўлиб, кейин ришталарни узгандан кўра, бегонага қиз бериб, қариндошлар сонини кўпайтирган яхши экан.

 

Мухлиса МАҚСУДОВА, Андижон тумани.