+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 18 Март 2020
    Ҳисобот-сайлов йиғилишлари фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилади
    Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Низомида тармоқ ташкилотларида ҳисобот-сайловлар ҳар 5 йилда бир марта ўтказилиши, касаба уюшма органлари 5 йил муддатга сайланиши…
  • 18 Март 2020
    «Билимдон» ғолиб бўлди
    Фан ойлиги Маълумки, февраль ойида вилоятимиздаги умумтаълим мактабларида математика-информатика фани ойлиги доирасида турли тадбирлар, очиқ дарслар ўтказилди. Марҳамат туманидаги 32-умумтаълим мактабида ҳам қатор тадбирлар ташкил…
  • 23 Март 2020
    Юксак мукофот муборак!
    Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида мамлакатимиз Президенти фармонига асосан юртимизнинг энг иқтидорли қизларидан бир гуруҳи Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Ушбу нуфузли мукофот билан тақдирланганлар…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Энг муҳими - тарбия

Мулоҳаза

Ҳар бир инсон ўз фарзандининг бекаму кўст яшашини, элга дастурхон ёзиб, уларга тўйлар қилишни ният қилади. Фарзанд  туғилиши  билан  бешик  тўй ( ақиқа) қилиш, унинг бўйи  чўзилиши ҳамоноқ  мучал  тўй  учун  тараддудланамиз. Бироқ ке-йинги пайтларда тўйлар билан боғлиқ анъаналаримиз "ўзгача қиёфа" касб этмоқда.

Айрим маҳаллаларимизда набира бир ёшга етиши билан туғилган кунини нишонлаш, нишонлаганда ҳам уни дабдабали маросимга айлантириш "урф"га кириб бормоқда. Халқимизда "Қиз чиқарганга қирқ  йил  тегма" деган  нақл  бор. Бу гап кеча ё бугун айтилгани йўқ. Яқинда  юз  берган  бир  воқеа ҳеч  кўз  ўнгимдан  кетмайди.

Бир дунё сеп сидирғаю мебеллар билан қиз чиқарган ота-она бир йил  ўтиб, невара кўришганига қувониб, бешик тўйни ўтказишди. Куёвнинг яқинлари бош-оёқ сарпо  билан  сийланди. Ҳали ўзларига келмай туриб, невараси атак-чечак бўлиб бир ёшга тўлди. Қизлари "Ҳамма  овсинларимнинг ота-онаси невараларининг туғилган кунига фалон-фалон нарсаларни олиб берди, уларнинг олдида шарманда қилманглар" дея дийдиё бошлади. Ноилож қолган ота-она, уйида яна вояга етмаган тўрт фарзанди бўлса-да, яна қарз кўтаришди. Уларнинг ейиш-ичиши, кийим-кечаги дегандек. Бу ёқда тўй қилиш учун олинган қарзнинг  фоизи  ошиб  борарди.  Шуларни ўйлайвериб, ҳаловатини йўқотган онанинг қон босими кўтарилиб, инсульт бўлиб қолди.

Ўз яқинларининг соғлигини йўқотиш эвазига орттириладиган обрў нима учун керак? Бундай обрў татирмикан? Ўша "ҳамманинг ёқасини ушлатиб қўядиган" сепу мебелларга эга бўлган, "овсинлари олдида тили қисилмаган" қиз учун бир умрлик виждон азоби эмасми бу? Ҳар ким имкониятига қараб, халқ ибораси билан айтганда, "Кўрпасига  қараб оёқ узатса", бўлади-ку.     

Яқиндагина набира қизини чиқарган ёши улуғ бир аёл ёзғириб қолди: "Куёв болага  фалон долларлик кийим-кечак, шоҳона сарпо қилгандик. Шуларниям юзини қилмасдан  набирамни  урибди,  номард.  Нимамиш, набирам унга гап қайтарармиш" 

 Онахонга нима дейишни билмадим. Агар ёши  мендан кичик ёки тенгқур бўлганда, набирангизга дабдабали сеп қилиш ўрнига унга яхши тарбия берганингизда бундай бўлмасди, деган бўлардим.

Қиз бола вояга етгач, бир оиланинг бекаси бўлади. Шунинг учун ҳам унинг маънавияти юксак бўлиши, бўлажак оиласида қандай муомалага киришиш сабоғини пухта ўрганмоғи лозим. Бу борада биз аёллардан жонсараклик талаб этилади. Чунки зурриёдимиз ортидан келадиган яхши гап ҳам, ёмон гап ҳам энг аввало, бизга тегади. 

 

Наргиза ҳАСАНОВА,

 

педагог, Избоскан тумани.