+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 08 Янв 2018
    Конституция -бахтимиз қомуси
    (49-сон) Олтинкўл туманидаги 28- давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан "Конституция - бахтимиз қомуси" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда…
  • 22 Нояб 2017
    КИТОБХОНЛИК
    (48-СОН) Ижодкорлар билан учрашув Андижон индустриал педагогика коллежида фалсафий ва оқилона қарашлар акс этган асарлар орқали ёшларнинг маънавиятини, мустақил фикрлаш салоҳиятини юксалтириш, уларнинг китоб ўқишга…
  • 22 Нояб 2017
    ЁШ ДИЗАЙНЕР МОҲИЧЕҲРА-ТАНЛОВ FОЛИБАСИ
    (48-сон) Танлов Андижон шаҳридаги "Тошкент премиум" тантаналар саройида "Нафосат - 2017" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Тадбир очилишида сўз олган вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


24 Авг 2017

"ЭНГ НАМУНАЛИ ОИЛА" ТАНЛОВИ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ FОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

(35-сон)

Андижон шаҳридаги А. Навоий номли маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг  йигирма олти йиллиги олдидан "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида  "Энг намунали оила" танловининг вилоят босқичи  бўлиб ўтди

2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси ҳамда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасида вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Оила" илмий-амалий маркази ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган танловда мамлакатимизда оилаларни қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳит    барқарорлигини таъминлаш, унинг жамиятдаги ўрни, роли ва нуфузини ошириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

-  Оилаларимиз қанчалик барқарор ва мустаҳкам бўлса, жамиятимиз юксалиб бораверади, - дейди Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова. - Шу маънода ўтказилаётган танловнинг асосий мақсади ҳам оилаларни янада мустаҳкамлаш, бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, оилаларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган.

Дарҳақиқат, танловнинг қуйи, яъни маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда туман ва шаҳар босқичларида 4 минг 384 оила иштирок этди. Танловда оила мустаҳкамлиги ҳамда оиладаги ижтимоий-маънавий муҳит    барқарорлигини таъминлаш,   баркамол авлодни тарбиялаш ва камолга етказиш борасидаги билимлари, ҳаётий тажрибалари, оиланинг ҳар бир аъзоси - ота-она, фарзанднинг бурч ва масъулияти, уларнинг маънавияти, китобхонлик даражаси, халқимизнинг миллий урф-одат ва қадриятларини қай даражада билишлари ва асраб-авайлашлари, оила даромадини ўринли сарфлаш, фарзандларда меҳнат кўникмасини шакллантириш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маҳалла, жамоат ишларидаги фаоллиги масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Танловда унинг туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 16 оила иштирок этиб, ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар. Якуний натижаларга кўра, Олтинкўл туманидаги Айшахоним маҳалласида яшовчи Абдулҳамид Толипов оиласи биринчи ўринга сазовор бўлиб, танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Иккинчи ўрин Андижон шаҳридаги Бўстон маҳалласида яшовчи  Ҳабибулло Раҳматуллаев оиласига, учинчи ўрин Избоскан туманидаги Зарбдор маҳалласида яшовчи Рустамжон Тўрақулов оиласига насиб этди.

Танловда, шунингдек, "Китобсевар оила", "Файзли оила", "Саховатли оила", "Аҳил оила", "Ибратли келин", "Ишбилармон оила", "Меҳрибон қайнона", "Спортчи оила" сингари қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. 

Fолиб ва совриндорларни вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова муборакбод этиб, уларга диплом ва эсдалик совғаларни топширди. 

 

Нигора Ўрмонжонова