+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

11 Авг 2017

ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ

(33-сон) Тадбир

Хўжаобод туманида уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг муаммо ва қизиқишларини ўрганиш масалаларига бағишланган учрашув-мулоқот бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид  давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашлари, Хўжаобод туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими ҳамкорлигида ташкил этилиб,  партия фаоллари, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, ёшлар иштирок этган тадбирда туман ҳокими Қ. Қирғизбоев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Н. Юсупов сўз олиб, туманда ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, уларнинг бандлигини таъминлаш, барча тоифадаги, айниқса, уюшмаган ёшлар билан мунтазам иш олиб бориш  зарурлигини алоҳида қайд этдилар.

ЎзМТДП вилоят Кенгаши Ижро қўмитаси девони бош мутахассиси А.Узоқжонов партия "Ёшлар қаноти" томонидан айнан уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича амалга оширилаётган "Уйма-уй", "Хизмат беминнат" ва бошқа лойиҳалар, олиб борилаётган ишлар ҳақида кенг маълумотлар берди. Учрашувда мазкур йўналишдаги ишлар кўлами ва сифатини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Якунида учрашувда қатнашган ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассис ва мутасаддилардан батафсил жавоблар олдилар.

Бу каби тадбир Жалақудуқ туманидаги Ойим қишлоғида ҳам ўтказилди.

 

Нигора ўрмонжонова,

 

жамоатчи мухбир.