+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

01 Июнь 2017

БАЛЛИ, СИЗГА АНДИЖОН ЁШЛАРИ!

(23-сон) "Баркамол авлод-2017" ўйинлари Fолиблари тантанали кутиб олинди

25-27 май кунлари Жиззах шаҳрида "Баркамол авлод -2017" спорт ўйинлари бўлиб ўтди. Кичик олимпиада деб эътироф этилаётган мазкур  мусобақаларда вилоятимиз вакиллари муваффақиятли иштирок этиб, 12 олтин, 34 кумуш, 19 бронза медалини қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида фахрли иккинчи ўринга сазовор бўлди.

2001 йилдан буён ўтказилаётган  "Баркамол авлод" ўйинларининг жорий йилдаги финал ўйинларида спортнинг 17 тури - баскетбол, волейбол, футбол, қўл тўпи, шахмат, оғир атлетика, бокс, дзюдо, таэквондо, эркин кураш, юнон-рум кураши, сузиш, енгил атлетика, теннис, стол тенниси, бадминтон ва бадиий гимнастика бўйича беллашувларда мамлакатимиздаги лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган 898 нафар ёш спортчилар 193 олтин, 193 кумуш ва 214 бронза медали учун баҳс олиб боришди. Беллашувлар 159 нафар маҳоратли ҳакамлар томонидан  баҳолаб борилди.

Мухтасар қилиб айтганда, "Баркамол авлод" спорт ўйинлари республикамизда спортни ривожлантириш, ёш спортчиларнинг ўз имкониятларини намоён этиш, спортда эришилаётган ютуқлар кўлами ва салмоғини юксалтиришга, энг муҳими, ёш авлодни жисмонан соғлом ва баркамол вояга етишларида муҳим аҳамият касб этмоқда. Қолаверса, ушбу ўйинлар кўплаб ёш спорт юлдузларини кашф этмоқда, халқаро майдонларда юртимиз шуҳратини кўтарадиган маҳоратли спортчиларни тарбияламоқда.

Айни кунда Осиё, жаҳон чемпионатларининг ғолиб ва совриндорлари бўлган аксарият спортчиларимиз ўз вақтида "Баркамол авлод" спорт ўйинларида тобланган, маҳорат ва тажрибаларини оширганлар.

"Баркамол авлод - 2017" мусобақасида 188 очко тўплаган вилоятимиз жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб, Иккинчи даражали диплом, махсус кубок ҳамда Президент совғаси - "Дамас" автомобили билан тақдирланди.

"Баркамол авлод-2017" спорт ўйинларида 248 очко тўплаган Тошкент шаҳри жамоаси умумжамоа ҳисобида мусобақа ғолибига айланди, 180 очко тўплаган Самарқанд вилояти жамоаси эса учинчи ўринга сазовор бўлди.

Вилоятимиз терма жамоаси таркибига кирган 16 нафар қизлар совринли ўринларни қўлга киритди. Жумладан, стол тенниси бўйича Озода Аҳмадалиева олтин,  сузиш бўйича Шахноза Содиқова 2 та олтин, 2 та кумуш, Феруза Анарбоева 4 та кумуш, Муштарий Fуломова 2 та кумуш, 2 та бронза,  Альмира Маматказина 2 та кумуш, бадминтон бўйича Моҳинур Fофурова 1 та кумуш, 1 та бронза ҳамда волейболчи қизларимиз Гулчирой Абдумаликова, Мафтуна Шаробиддинова, Хожихон Мирабдуллаева, Мухлиса Жалолова, Гулираъно Fаниева, Гулсанам Шокирова, Саида Қосимова, Фарангиз Абдуғаниева, Азиза Мирзаакбарова, Гулнигор Музаффаровалар кумуш медални қўлга киритиб, вилоятимиз жамоаси ғалабасига салмоқли ҳисса қўшдилар.

- Мусобақаларда ғолиб чиқиш осон кечмади, - дейди Андижон олимпия захиралари коллежи ўқувчиси Муштарий Fуломова. - Лекин Андижонимиз шаъни, шуҳратини баланд тутиш учун бор имкониятларимизни ишга солдик. Якунда юзимиз ёруғ бўлиб, ғолиблар қаторидан жой олдик.

- Спорт ва дўстлик байрамига айланган "Баркамол авлод-2017" ўйинлари муросасиз, қизғин баҳсларга бой ўтди, - дейди волейболчи қизлар жамоаси аъзоси Мафтуна Шаробиддинова. -  Мураббийларимиз кўмагида жиддий тайёргарлик кўрганлигимиз қўл келди, қолаверса, устозларимиз, мухлислар, яқинларимиз, қўйингки,  барча андижонликлар ишончи бизга куч берди. 

Ўтган якшанба куни Андижон темир йўли вокзалида ғолиб спортчилар ва мураббий-ларимизни кенг жамоатчилик вакиллари, ота-оналар, спорт мухлислари шоду-ҳуррамлик, катта тантана билан кутиб олдилар. Уларни вилоят ҳокимининг ўринбосари С. Исмоилов барча андижонликлар номидан муборакбод этди.

Андижонга ёруғ юз билан қайтган вилоятимиз жамоаси Андижон шаҳридаги "Узбечка" кафе-ресторанига таклиф этилди. Тўкин дастурхон атрофидаги суҳбат, таниқли санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага хуш кайфият улашди.

 

Муроджон ТЎХТАНАЗАРОВ

Прочитано 1522 раз