+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

01 Июнь 2017

ҲАР БИР БОЛА МЕҲР ВА ЭЪТИБОР ОFУШИДА

(23-сон) Байрам шукуҳи

Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби вилоятимизда ҳам 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни катта тантана билан нишонланмоқда. Ушбу санага бағишланиб, "Ҳар бир болага меҳр, эътибор!" шиори остида ўтказилаётган ҳафталик доирасида болалар учун турли хайрия акция ва тадбирлари ташкил этилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги, "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди вилоят бўлими, вилоят халқ таълими бошқармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилаётган мазкур ҳафталик тадбирларига Меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатларнинг тарбияланувчилари, алоҳида эҳтиёжли оилаларнинг    фарзандлари, фаол ва иқтидорли ўқувчи-ёшлар қамраб олинмоқда.

Маълумки, жорий - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида оилалар, оналик ва болалик манфаатларини ҳимоялаш, тиббиёт муассасалари, оилавий поликлиникалар, мактабгача тарбия масканлари ишини бугунги кун талаби даражасида ташкил этиш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатлар келажагимиз эгалари бўлган ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳини мустаҳкамламоқда.

- Ҳафталик тадбирлари доирасида қизиқарли ва кўнгилочар тадбирлар, танловлар, бадиий кўргазмалар, театр томошалари, саёҳатлар, спорт мусобақалари, концертлар ўтказилади, - дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулҳаё Омонова. - Жумладан, бугун Андижон шаҳридаги Алишер навоий номли маданият ва истироҳат, Болалар ҳамда туман ва шаҳарлар марказларидаги маданият ва истироҳат боғларида байрам тадбирлари бўлиб ўтади. Вилоят қўғирчоқ театрида махсус байрам томошалари намойиш этилади.

Байрам тадбирларида иқтидорли ўқувчилар томонидан тайёрланган қўл буюмлари, расмлар кўргазмалари, асфальтга расм чизиш танлови ҳамда турли спорт мусобақалари ўтказилади. Кўргазма, танлов ва спорт мусобақаларининг ғолиб ва фаол иштирокчиларга тадбир ташкилотчилари томонидан совға-саломлар берилади. Аттракцион ўйинлар болаларга бепул хизмат кўрсатади.

Асосий мақсад, Халқаро болалар кунини муносиб ўтказиш, азиз фарзандларимизга қувонч улашишдир.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

Прочитано 1378 раз