+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Май 2017

ЭНГ ЯХШИ БОШЛАНFИЧ ТАШКИЛОТ АНИҚЛАНДИ

(22-сон) Касаба уюшма ташкилотлари фаолиятидан

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши тасарруфидаги ташкилот ва муассасалар ўртасида  "Энг намунали бошланғич ташкилот" кўрик-танловининг шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Бошланғич ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларнинг фаоллигини ошириш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида ўтказилган танловда барча  бошланғич ташкилотлар иштирок этиб, белгиланган шартлар асосида ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб бордилар.

Танловнинг якуний натижаларига кўра,  касаба уюшма аъзолари 100 нафаргача бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида 10- умумтаълим мактаби, касаба уюшма аъзолари 100 нафардан зиёд бўлган бошланғич ташкилотлар ўртасида Андижон педагогика коллежи бошланғич касаба уюшма қўмитаси ғолиб деб топилди.

 Шунингдек, "Энг чиройли кўргазма ташкил этган бошланғич ташкилот", "Энг чиройли тақдимот қилган бошланғич ташкилот", "Ижтимоий шериклик муносабатлари энг яхши йўлга қўйилган   бошланғич ташкилот", "Касаба уюшма фаолиятини оммавий ахборот воситаларида энг кўп ёритган  бошланғич ташкилот" сингари бешта номинация бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Fолиб ва совриндорлар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Танлов доирасида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва коллежлар касаба уюшма қўмиталари томонидан касаба уюшмаси фаолиятига оид кўргазмалар ташкил этилди. Санъаткорлар, маданият ташкилотлари бадиий жамоалари томонидан намойиш этилган концерт дастури барчага хуш кайфият улашди.

Фарҳод Маманазаров,

 

Андижон педагогика коллежи бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси.