+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

06 Сен 2016

ВИЛОЯТИМИЗДА МАМЛАКАТИМИЗ ПРЕЗИДЕНТИ ХОТИРАСИ ҲУРМАТ БИЛАН ЁДГА ОЛИНДИ

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов вафоти муносабати билан Андижон вилоятининг барча туман ва шаҳарларида мотам тадбирлари бўлиб ўтди.

 Уч кун давомида эрта тонгдан корхона ва ташкилотлар, меҳнат жамоалари, таълим муассасалари вакиллари, ёшлар, умуман, минглаб андижонликлар Андижон шаҳридаги З. М. Бобур номидаги майдонга келиб, юртбошимизнинг улкан портрети пойига гулчамбарлар қўйиб, у кишининг ҳақига дуо қилдилар.

Андижон аҳли вилоятдаги бунёдкорлик, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш билан боғлиқ жуда кўп хайрли ва эзгу ишлар бевосита муҳтарам юртбошимиз номи билан боғлиқ эканлигини яхши билади. Хусусан, у кишининг ташаббуси ва раҳнамолигида Асака шаҳрида барпо этилган автомобиль заводи, Андижон шаҳри қиёфасининг тубдан янгиланганлиги, юзлаб янги мактаб, лицей, коллеж ҳамда спорт иншоотлари, 5 мингдан зиёд намунали лойиҳалар асосида замонавий уйлар қурилганлиги, вилоят иқтисодиётида саноатнинг улуши салмоқли ўрин эгаллаганлиги, қишлоқ хўжалиги ривожи юқори даражага кўтарилганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Андижон вилояти ҳокимлигида Ўзбекистоннинг биринчи Президент ҳаёти ва фаолиятига бағишланган "Хотира хонаси" ташкил этилди. Хотира хонасида Ўзбекистон халқининг ўтган йигирма беш йил давомида   юртбошимиз бошчилигида эришган ютуқларини акс эттирувчи фотосуратлар кўргазмаси, давлатимиз раҳбарининг китоблари ўрин олган. Бу ерга ўрнатилган улкан экран орқали у кишининг Андижон вилоятига ташрифига оид ҳамда андижонликлар билан самимий суҳбатлари тасвирланган видеолавҳалар намойиш этилди.

Хотира хонасига келаётган нуронийлар, ёзувчи ва шоирлар, олимлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда ёшлар Президентимизнинг Ўзбекистон мустақиллиги йўлида амалга оширган улкан ишлар билан яна бир бор танишиб, "Андижон халқининг Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ ва боқий хотирасига қалб эҳтироми ва дил изҳорлари" деб номланган хотира китобига дил изҳорларини ёзиб қолдирмоқда.

 - Давлатимизнинг биринчи президенти Ислом Каримов номи Ватанимиз тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилади, унинг номи халқимиз қалбидан ҳеч қачон ўчмайди, - дейди "Дўстлик" ордени соҳиби, Шаҳрихон туманидаги Бувайда маҳалла фуқароар йиғинининг диний-маърифат, маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Момохон Қорабоева. - Чунки бу инсон ташаббуси ва раҳбарлигида мустақил тараққиёт йилларида мамлакатимизда асрларга татигулик ишлар амалга оширилди.

  З. М. Бобур номли майдонга ҳамда туман ва шаҳарлар марказларида юртбошимиз билан видолашиш учун ташкил этилган махсус майдонларга ташриф буюрган фуқаролар давлатимиз раҳбари  хотирасига юксак эҳтиром кўрсатдилар. 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.