+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 28 Дек 2023
    Талабалар ташаббуслари қўллаб-қувватланади
    ёшлар ҳаёти Андижон давлат чет тиллар институтида "Раҳбар ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда институтнинг биринчи проректори Ботиржон Аҳмедов талабалар билан мулоқот ўтказди. Дастлаб у…
  • 28 Дек 2023
    Ватан ҳимояси - муқаддас бурч
    Мамлакатимизда ўтказилаётган "Ватанпарварлик" ойлиги доирасида Булоқбоши туманидаги 55- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида "Ватан ҳимояси - муқаддас бурч" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Ўқувчи ёшларнинг юртга…
  • 28 Дек 2023
    ҚИЗЛАР ТАРБИЯСИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ
    "Китоб - беминнат устоз" деб ёзганди буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий. Дарҳақиқат, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи китобдир. Шунингдек, китоб тарбия…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Нояб 2023

Миллий байроғимиз ғурур ва ифтихоримиз

Андижон шаҳри марказидаги     баландлиги 64 метр бўлган давлат байроғи ҳилпираётган майдонда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, меҳнат фахрийлари, ҳарбийлар, ёшлар иштирок этишди. 

Давлат мадҳияси билан бошланган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Комилжон Комилов сўз олиб, озод ва обод юртимиз, шу азиз Ватаннинг ҳар бир фуқароси учун мустақилликнинг муқаддас рамзларидан бири -  Давлат байроғи  нечоғли қадрли эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда давлатимиз байроғи юртдошларимиз, айниқса, ёшларимизнинг азму шижоатини, ғурурини, юртга бўлган муҳаббат ва садоқатини мустаҳкамлашга хизмат қилиши айтиб ўтилди. 

-      Мусаффо осмонимиз узра ҳилпираб турган азиз байроғимиз ҳар бир юртдошимиз учун қадрлидир, - дейди вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси шўъба мудири Дилдорахон Таджибаева. - Айниқса, байроғимиз халқаро анжуманларда, спорт мусобақаларида ҳилпираса, қалбларимизда чексиз фахр-ифтихор туйғуси жўш уради. 

Шундан сўнг оркестр садолари остида майдон узра байроғимизни баланд кўтарган ҳарбийлар параддан ўтди. 

Давлат байроғи қабул қилинган сана муносабати билан вилоятимиздаги меҳнат жамоалари, таълим муассасаларида "Муқаддасдир Ватан байроғи!" шиори остида маънавий-маърифий, маданий тадбирлар бўлиб ўтди. 

Восит АҲМАТХОНОВ