+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Фев 2021

Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда қанча андижонлик йигит қатнашган?

Тарихнинг унутилмас доFлари

15 февраль - Халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши ҳаракатларда қатнашган собиқ совет қўшинлари ҳарбий контингентининг Афғонистон Республикасидан олиб чиқилганлигига 32 йил тўлди. Шунча вақт ўтса-да, афғон урушининг салбий оқибатлари халқимиз, айниқса, ана шу жанггоҳларда иштирок этган инсонлар хотирасидан асло кўтарилгани йўқ.

- Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда минглаб ўзбек ўғлонлари иштирок этиб, мардлик, қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган,  - дейди вилоят "Ветеран" жангчи ва ногиронлар кенгаши раиси Раҳимжон Усмонов. - Биргина Андижон вилоятидан Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда 5 минг 300 нафар йигит қатнашган. Улар жангларда мардлик, жасорат намуналарини кўрсатиб, аксарияти турли медаль ва орденлар билан тақдирланган.  Минг афсуски, жанглардан 673 нафар йигит ногирон бўлиб қайтган бўлса, 152 нафарига эса она юртимизга тирик қайтиш насиб этмаган.

Айни пайтда афғон уруши фахрийларини, ногиронларини қўллаб-қувватлаш, ҳалок бўлган аскарлар хотирасини ёд этиш борасида вилоятимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Собиқ совет қўшинлари ҳарбий контингентининг Афғонистон Республикасидан олиб чиқилганлигига 32 йил тўлиши муносабати билан Жангчи фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этган тадбир аввалида жангчи фахрийлар Андижон шаҳри марказидаги "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гуллар қўйдилар. Хотира китобига номи ёзилган, шаҳид кетган жангчилар хотирасини ёд этдилар.

"Кўхинур" ресторанида давом этган тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов сўз олиб, ўзбек йигитларининг Афғонистондаги жангларда кўрсатган мардлиги, жасорати ҳақида гапирди, мамлакатимизда уларга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганлигини таъкидлади.

Тадбир давомида вилоят ҳокими фахрий жангчиларнинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан, жами 100 миллион сўм пул   совға қилди.

Муталибжон ХОЛИҚОВ,

 

вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси фахрий жангчилар кенгаши раиси, истеъфодаги подполковник.