+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Фев 2021

Ўқувчиларнинг Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақидаги билимлари бойиди

"Назм ва наво" ойлиги

Вилоятимиздаги      умумтаълим мактабларида февраль - "Назм ва наво" ойлиги, деб эълон қилинган бўлиб, ойлик доирасида таълим муассасаларида улуғ шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллига ҳамда шоҳ ва шоир, Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги кенг нишонламоқда.

Равшаной Жўрабоева раҳбарлик қилаётган ва 3 минг нафардан зиёд ўқувчи таҳсил олаётган Андижон шаҳридаги 11-умумтаълим мактабида ҳам ғазалхонлик кечалари, адабий, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Мен мазкур мактабда узоқ йиллардан буён бошланғич синфларга дарс бериб келаман. Ҳозирда ўзим ўқитаётган 3 "Б" синфида 31 нафар ўқувчи таҳсил олади. Уларга улуғ бобокалонимиз Бобур, унинг ҳаёти ва ижоди, бобурийлар сулоласи амалга оширган ибратли ишлар ҳақида гапириб бердим. Жумладан, ёш Бобур 12 ёшида тахтга ўтиргани, шоҳ ва саркарда сифатида умрини жангу жадаллар билан ўтказган бўлсада,  шоир, олим сифатида жуда кўп асарлар, ғазал ва рубоийлар ёзганлиги ҳақидаги ҳикояларимни жажжи ўқувчилар жон дили билан    тингладилар.  

Ўқувчиларга Бобурнинг ғазал ва рубойиларидан айтиб, уларга ана шу ғазаллардан намуналар ёдлашларини уйга вазифа қилиб бердим. Аксарият ўқувчиларим улуғ шоирнинг Ватан, она юртига муҳаббати баён этилган ғазалларни ёдлаб айтиб бердилар.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни эса ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Малоҳатхон Дадабоева бошчилигида Андижон вилоят Қўғирчоқ театрида намойиш этилган "Шерюрак ёки Бобур ҳақида қисса" деб номланган спектаклни томоша қилдик. Бобурнинг болалиги, унинг билимдон, зукколиги акс этган мазкур спектакль нафақат болаларда, балки биз ўқитувчиларда ҳам катта таассурот қолдирди.

Бобур ҳақидаги маълумотлар, қўғирчоқ театрига саёҳат болажонларнинг улуғ аждодимиз ҳақидаги тасаввурларини бойитишга, қалбларида улуғ аждодларимизга, она Ватанимизга бўлган муҳаббатини мустаҳкамлашга ёрдам берди.  

Мохидилхон ҲОЗИРОВА,

Андижон шаҳридаги

11- умумтаълим мактаби бошланғич синф

 

ўқитувчиси.