+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Фев 2021

Талабалар ўртасида ғазал айтиш танлови

Бобур номидаги Андижон вилояти театрида "Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур издошлари" деб номланган ғазал айтиш танлови ўтказилди.

Буюк мутафаккир, шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан ўтказилган мазкур танловда вилоятдаги олий таълим муассасалари талабалари иштирок этиб, улуғ шоирлар ғазалларини ёддан, чиройли айтиш бўйича ўзаро беллашдилар.

Иқтидорли, ижодкор, адабиётга, шеъриятга қизиқадиган талабалар улуғ ижодкорлар ғазалларини айтиш ва Навоий ва Бобур ижоди бўйича савол-жавоблар доирасида ўзларининг билим ва салоҳиятларини намойиш этди. 

Якунда 15 нафар талаба "Андижон ёшларни бирлаштиради!" шиори остида ўзказиладиган фестиваль доирасида тақдирланиш учун тавсия этилди.

Fолиб ва барча иштирокчиларга китоблар совға қилинди.

 

Асадбек Хусанов