+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Фев 2021

Қўғирчоқ театри жамоасининг болаларга туҳфаси

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан Андижон вилояти қўғирчоқ театри жамоаси томонидан "Шерюрак ёки Бобур ҳақида қисса" деб номланган спектакль намойиш этилмоқда.

Театрнинг бадиий раҳбари Мансурбек Рўзиев сценарийси асосида режиссёр Дилмурод Шайхов томонидан саҳналаштирилган спектакль  тарихий фактларга асосланган ҳолда, ёш томошабинларга мос, эртак тарзида саҳналаштирилган бўлиб, Бобур Мирзонинг туғилиш онларидан тахтга ўтиргунича бўлган жараёнлар қизиқарли воқеалар асосида намойиш этилади.

Тарихий жанрда саҳналаштирилган, қизиқарли воқеалар акс эттирилган ушбу спектакль буюк бобомиз, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг болалиги ҳақида ҳикоя қилади.

Спектакль жажжи томошабинлар қалбида ватанпарварлик, одиллик, тўғрисўзлик, жасур ва мардлик туйғуларини  мустаҳкамлашга, яхшилик доимо ёмонлик устидан ғалаба қозонишига ишончни мустаҳкамлайди.

Спектаклда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ижоди - рубоий ва ғазаллардан кенг фойдаланилган.

Театр жамоасининг улуғ шоир таваллудининг 538 йиллигига туҳфаси бўлган ҳамда февралнинг охирига қадар намойиш этиладиган мазкур спектакль болажонларда унутилмас таассуротлар қолдирмоқда.

 

 

Гулпари ШАРИПОВА