+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Окт 2020

"АНДИЖОН ПОЛКАСИ" ИЖРОСИ БЎЙИЧА ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛМОҚДА

танлов

Вилоятимиз умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда уларнинг оталари ўртасида "Ёшлик рақси" деб номланган танлов ўтказилмоқда.

 Вилоят халқ таълими  бошқармаси ташаббуси билан Президентимиз томонидан илгари сурилган "Бешта муҳим ташаббус" ижросини таъминлаш,   халқимизнинг миллий қадриятларини улуғлаш ҳамда ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида "Андижон полкаси"  ижроси бўйича "Ёшлик рақси" кўрик-танлови ташкил этилди.

- Андижонликлар, айниқса, ёшларимиз "Андижон полкаси" билан фахрланадилар, - дейди Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркомилов. - Таниқли мусиқачи, Ўзбекистон халқ артисти Орифжон Тошматов томонидан яратилган, "Андижон полкаси" номи билан маълум ва машҳур бўлган рақс ҳар қандай кишига шижоат, интилиш, руҳий кўтаринкилик бахш этади. Рақснинг ана шу жозибаси орқали ёшларимиз қалбида Ватанга, миллий қадриятларимизга ҳурмат   туйғуларини янада мустаҳкамлаш танловнинг бош мақсадидир.

Танлов икки йўналишда "Ўқувчиларнинг оталари ижросида "Андижон полкаси" ҳамда "Ўқувчилар ўртасида "Андижон полкаси" челленж усулида ўтказилади. Яъни ижро этилган  рақслар видеотасвирга олиниб, вилоят халқ таълими бошқармасининг httpc://me/tanlov andijon holkasi телеграмм каналига  жойлаштириб борилади.

"Андижон полкаси" рақси ижроси акс этган ва юборилган видеотасвирлар мутахассислар ҳамда мухлислар томонидан кўриб борилади. Жорий йил янги йил байрами арафасида якунланадиган танловнинг энг моҳир ижрочилари муносиб рағбатлантирилади. 

 

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА