+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Окт 2020

Натижалар ёмон эмас

Жараён

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда қатор ташкилотлар мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳ томонидан Андижон вилоятида "Аёллар дафтари"ни шакллантириш, ўттиз ёшдан юқори хотин-қизлар ўртасида сўровнома ўтказиш, муаммоларни аниқлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг ташкил этилиш ҳолати ўрганилмоқда.

Бу борада Бўстон ва    Марҳамат туманларида ишлар белгиланган тартиблар доирасида олиб борилмоқда, натижалар ҳам ёмон эмас. Масалан, Бўстон туман штабида ўтказилган сўровномаларда аниқланган муаммоларни тегишли равишда қайд этиш, уларнинг ечими бўйича корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш доирасида Fолиб маҳалла фуқаролар йиғини, Ўрта кўчаси, 65-уйда яшовчи М.Алиқулова, Анжирзор кўчасида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Х.Муродова билан суҳбатлашилди.

Fолиб маҳалла фуқаролар йиғинида 3 минг 24 нафар аҳоли истиқомат қилади, шундан 762 нафарини 30 ёшдан юқори хотин-қизлар ташкил этади. Сўровнома ўтказиш жараёнида аниқланган 22 та муаммодан ҳозирга қадар 8 таси бартараф этилган. Ишга жойлашиш мақсадида мурожаат қилган 6 нафар хотин-қиз доимий ишга жойлаштирилган бўлса, 2 та оила газ баллони билан таъминланган.

Шунингдек, ўрганишлар давомида Республика Касаба уюшмалари федерацияси вакиллари, Халқ депутатлари     Марҳамат туман кенгаши депутатлари иштирокида Марҳамат туманидаги Мингтепа маҳалла фуқаролар йиғини Ал-Бухорий кўчасида яшовчи С.Хўжаева, М.Соипова  билан мулоқот ўтказилди.

Суҳбат жараёнида С.Хўжаева қизини иш билан таъминлаш бўйича туман ишчи гуруҳига мурожаат қилганлигини, ишчи гуруҳ кўмаги билан қизи тикувчилик цехига ишга жойлашганлигини маълум қилди.

Айни кунда Марҳамат туманида 37 минг 294 нафар 30 ёшдан катта хотин-қизлар истиқомат қилади.  Келиб тушган мурожаатлар асосида туман ҳокимлиги томонидан кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга 4 та тикув машинаси ажратилиб, 60 миллион сўмлик кўмир етказиб берилган.

Ўрганиш давомида Бўстон ва Марҳамат туманларида аниқланган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал қилиниши сектор раҳбарлари томонидан назоратга олинган.

Ишчи гуруҳ томонидан белгиланган ишларнинг самарали ташкил этиш ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларида соҳага оид ҳужжатларнинг юритилиш юзасидан зарур тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда.

 

Шерали ҚУТЛИМУРОДОВ,

  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бош мутахассиси.