+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Окт 2020

"Қизлар овози" форуми фаол қизлар сафини кенгайтирди

Андижон шаҳридаги вилоят Ёшлар марказида "Қизлар овози" форуми бўлиб ўтди.

"Ёшлар ойлиги" доирасида Ёшлар ишлари агентлиги, "Қизлар овози" клуби ҳамкорлигида ташкил этилган форумда вилоятдаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган, турли йўналишларда меҳнат қилаётган ҳамда уюшмаган ёшларнинг илғор ва фаол вакилалари иштирок этди.  

- Андижонда қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки, фаоллигини ва нуфузини ошириш, фаол, етакчи ва ташаббускор қизларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, - дейди "Қизлар овози" клубининг ҳудудий координатори Моҳинур Абдулатипова. - Ўтказилган тадбирнинг асосий мақсади ҳам ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга қаратилган.

Форумда мамлакат истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир қизлар сафини кенгайтириш орқали жамиятда гендер     тенглигини таъминлаш, ёш хотин-қизларнинг руҳий, маънавий тазйиқ ва зўриқишларга учрашининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мавзуларида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, форум давомида вилоятда ўтказилган ўрганишлар, "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"ни шакллантириш жараёнида ёшлар, хотин-қизлар масаласида аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарлари билан мулоқотлар ўтказилди.

- Форум мен каби кўп қизларни янада фаол бўлишимиз учун куч ва шижоат берди, - дейди форум иштирокчиси, Қўрғонтепа туманидаги 3-умумтаълим мактаби ўқувчиси Инобатхон Мамадхожиева. -  Бундан буён энг аввало, фақат аъло баҳоларга ўқишга, жамоат ишларида янада фаол бўлишга ҳаракат қиламан. Тенгдошларимни эса жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳисси билан яшашга чақираман.

Форум якунида "Қизлар овози" клубининг ҳудудий ва туман, шаҳар координаторларига ишонч сертификатлари топширилди.

Гулсара  ТЎХТАСИНОВА,

 

Андижон Машинасозлик институти талабаси.