+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Нояб 2020

АНДИЖОНДАН ҚИЙМАТИ 6,4 МИЛЛИОН ДОЛЛАРГА ТЕНГ АТИРГУЛ ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонда атиргул экспорти қиймати 19,8 миллион АҚШ долларига етказилган.

Ана шу давр мобайнида мамлакатимиздан саккизта хорижий давлатларга жами 13,8 миллиард дона атиргул экспорт қилинган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,9 миллиард дона ёки 15,8 миллион долларга кўпдир.

Мамлакатимиз ҳудудлари орасида Андижон вилояти энг кўп (умумий экспортнинг 32,3 фоизи) атиргул экспорт қилган ҳудуддир. Андижондан умумий қиймати 6,4 миллион АҚШ долларига тенг 3,8 миллиард дона атиргул экспорт қилинган.

 

 

Зухриддин Умурзоқов