+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Нояб 2020

"СОFЛОМ ҲАЁТ УЧУН 5 МИНГ ҚАДАМ"

Андижонда Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан "Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам" шиори остида юриш марафони ўтказилди.

Вилоят халқ таълими   бошқармаси томонидан ташкил этилган марафонда 2 минг нафардан зиёд халқ таълими тизими мутасаддилари, ўқитувчи ва ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Кенг жамоатчилик вапкиллари иштирокида марафон бошланиши олдидан ўтказилган тадбирда сўз олган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркомилов ва    бошқалар Давлатимиз байроғи    юртимизнинг мусаффо осмони, халқимизнинг оқ ва эзгу нияти, қалбларимизга чексиз ғурур ва ифтихор бағишловчи муқаддас рамз эканлиги, байроғимизни ҳамиша эъзозлашимиз лозимлигини таъкидлаб, марафон иштирокчиларига омад тилади.

 Шундан сўнг юқори кўтаринкилик билан юриш марофони бошланди. 

Ушбу тадбир иштирокчилар қалбида она Ватанимизга муҳаббат, муқаддас байроғимизга бўлган ҳурмат ва эҳтиром туйғуларини янада мустаҳкамлашга, шунингдек, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга хизмат қилди.

 

Сожида САИДОВА