+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Нояб 2020

Махсус муассасалардан қайтган болалар билан манзилли ишлар олиб борилмоқда

Семинар

Андижон шаҳридаги "Ҳамкор" халқаро бизнес марказида ихтисослашган махсус муассасалардан қайтган вояга етмаганлар реинтеграцияси масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

  Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш туман, шаҳар бўлимлари мутахассислари, Вояга етмаганлар ишлари бўйича туман, шаҳар идоралараро комиссияларнинг масъул котиблари, мутасадди идоралар вакиллари иштирокида UNICEF халқаро ташкилоти ҳамда  вилоят ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда вилоятда мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар, ютуқ ва муаммолар хусусида сўз юритилди.

Семинарда ихтисослашган муассасалардан қайтган вояга етмаган болаларнинг ижтимоий адаптациясини шакллантириш, шу билан бирга, уларни фаол ҳаётга қайтариш, ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда оиласидаги муҳитни яхшилашга қаратиган ишлар атрофлича таҳлил қилинди.  Қатнашчилар томонидан вояга етмаганлар иштирокидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори даражага кўтариш, махсус муассалардан қайтган болаларнинг ўқиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Семинар доирасида иштирокчилар  Андижон шаҳри, Андижон, Асака, Балиқчи ва Избоскан туманларида яшаётган махсус муассасалардан қайтган болаларнинг хонадонларига бориб, оиласидаги шарт-шароитлар билан танишиб, улар билан суҳбатлар ўтказди.

 

Ойбек АБДУСАЛОМОВ,

 

вилоят ҳокимлиги етакчи мутахассиси.