+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Окт 2020

ОНА ТИЛИМ - ФАХРИМ, FУРУРИМ!

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Андижон академик лицейида 21 октябрь - Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 31 йиллигига бағишланиб,  "Она тилим - ғурурим, фахрим!" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Лицей раҳбарияти ташаббуси билан Тиллар кафедраси ўқитувчилари томонидан ташкил этилган тадбирни академик лицей директори ўринбосари А.Қаюмов очиб, она тилимиз нақадар бой ва гўзал, тилимиз ривожида миллатимиз мутафаккирлари, улуғ аждодларимизнинг, айниқса, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёс эканлиги ҳақида гапирди. Минг машаққатлар билан асрлар оша яшаб келаётган, бугун эса Давлат тили мақомини олган тилимизни асраб-авайлаш муҳим эканлигини таъкидлади.

Тадбирда иштирок этган ўқувчилар она тилимиз миллатимиз ғурури, ҳар бир халқнинг ўзлиги унинг тили ва адабиётида намоён бўлишини, ўзбек тили асосчиси Алишер Навоий ва бошқа улуғ мутафаккирлар она тилимизни мадҳ этгани, шу билан бирга, ноёб илмий асарлар, дилбар ғазаллар битгани ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Ўқувчилар томонидан она тилимизни мадҳ этувчи мақол, ҳикматли сўзлар айтилди, она  тилимиз  ҳақида ўзбек ва рус тилларида шеърлар ўқилди. Шунингдек, тадбир доирасида она тилимизни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар, дилрабо рақслар, ўзига хос саҳна кўринишлари  барчага хуш кайфият улашди.

Унутилмас таассуротларга бой ушбу тадбир ўқувчилар қалбида она тилимизга ҳурмат, юртга муҳаббат туйғуларини  мустаҳкамлашга хизмат қилди.

 

Барчиной ҲАСАНОВА,

Одинахон ИСРОИЛОВА,

 

мазкур лицей Тиллар кафедраси ўқитувчилари.