+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Окт 2020

Ректор имтиёз асосида талабаликка қабул қилинган қизлар билан учрашди

Кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳамда гендер тенглигини таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар  тадбиркорлигини ривожлантириш, улар учун янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Президентимиз ташаббуси билан олий таълим муассасаларига алоҳида мезонлар асосида хотин-қизларни қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш тартиби ва бу борада амалга оширилаётган  ишлар бунга ёрқин мисолдир.

Мазкур ўқув йилида мамлакатимиздаги кўплаб хотин-қизлар ушбу имкониятдан фойдаланиб, талаба бўлиш бахтига сазовор бўлдилар.

2020/2021 ўқув йилида хотин-қизлар учун олий таълим муассасаларига берилган грант ўринларининг 4 фоизи миқдорида қўшимча давлат гранти ажратилиши мамлакатимизда хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаётда, жамиятда ўз ўринларини топишлари учун берилган кенг имконият бўлди.

Андижон вилояти учун ана шундай имтиёз асосида хотин-қизларга 85 та ўрин ажратилган бўлиб, уларнинг 36 таси Андижон давлат университетига қабул қилинди.

Университет ректори Акрамжон Юлдашев мазкур имтиёз асосида талабалик бахтига сазовор бўлган опа-сингилларимизнинг хонадонларида бўлди. Учрашувларда талабалар, уларнинг ота-оналарини табриклаб, келгусида олий ўқув юртида таҳсил олиш жараёнида муваффақиятлар, билимли, юқори малакали кадрлар бўлиб етишишларини тилади. Мулоқот давомида ректор талабаликка қабул қилинган қизларнинг қизиқишлари, келажакдаги режалари ҳақида суҳбатлашиб, уларга ўз маслаҳатларини берди, берилган имкониятдан унумли фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.

 - Мен тест синовида 176 балл тўпладим, - дейди Андижон давлат университетининг Хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили ва адабиёти йўналишига грант асосида қабул қилинган Нозима Дилбаржонова. - Тест синови натижаларига кўра, бу балл билан мен контракт асосида ўқишим мумкин эди. Лекин Президентимиз томонидан  хотин-қизлар учун берилган имтиёз, берилган тавсиянома туфайли энди мен давлат гранти асосида ўқиш имконига эга бўлдим.

Бундан нафақат мен, балки бутун оиламиз жуда хурсанд. Энди ўз режаларимни тўлиқ амалга ошириш имкониятига эгаман. Ўқиб, келажакда ўз соҳамнинг етук мутахассиси бўлиб, юртимиз равнақи йўлида муносиб хизмат қилиш, Юртбошимиз ишончини оқлаш учун бор имкониятларимни ишга соламан.

 Берилган ушбу имтиёз шубҳасиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши, жамиятнинг фаол аъзосига айланиши учун кенг имкониятлар эшигини очиб беради.

Шаробиддин ХОШИМЖОНОВ,

Андижон давлат университети матбуот котиби.