+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Окт 2020

Ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган "темир дафтар"да турувчи оилалар вакилалари ўқитилди

 

Андижон шаҳрида хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш, бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

 "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлими томонидан тажриба тарзида ташкил этилган семинар-тренингда Андижон туманидаги қатор маҳаллалар "темир дафтари"да турувчи оилаларнинг ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш истагидаги вакилалари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат муносабатлари ва бандлик вазирлиги билан ҳамкорликдаги амалга оширилаётган лойиҳа доирасида ўтказилган семинарда опа-сингилларимиз тадбиркорликни йўлга қўйиш, бизнес соҳасида самарали иш юритиш борасидаги билимларини бойитди.

Умуман, "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат муносабатлари ва бандлик вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида аёлларнинг иқтисодий, ижтимоий ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш, уларнинг тадбиркорлик ва жамоат ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, молиявий, таълим, ахборот ресурсларидан фойдаланишларини таъминлашга кўмаклашиш, бозор муносабатларида муваффақиятли иштирок этишлари учун қулай шароитлар яратиш, инновацион таълим дастурларини жорий этиш, қайта ўқитиш ва малакасини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, мамлакатимиздаги 136 та маҳаллада касб-ҳунарга ўқитиш масканларини ташкил этиш, маҳаллаларда меҳнат бозори талабларига кўра, хотин-қизларни касбга ўқитиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизларни "Fоядан бизнес режагача" қисқа муддатли тадбиркорлик ўқув курсларида ўқитиш, уларни тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш, кредит олишларида суғурта полиси тўловларини амалга ошириш, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан субсидия ажратилишига кўмаклашиш, "Энг яхши касбга тайёрлаш дастури" танловини ташкил этиш,  нодавлат ташкилотларга хотин-қизларни касб-ҳунар, чет тиллари ёки тадбиркорликка ўқитишни ташкил этишлари учун танлов асосида грант маблағларини ажратиш, тикувчилик ва ҳунармандчилик йўналишларида иш олиб бораётган тажрибали тадбиркорларга иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни бириктириш орқали кооперативлар ташкил этишга молиявий кўмаклашиш сингари ишларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасидаги семинар-тренинг иштирокчиларига бизнес-режа тузиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, кредитлар олиш, иқтисодий самарадорликка эришиш, солиқ имтиёзлари бўйича зарур билим, тавсия ва маслаҳатлар берилди.

- Мен тикувчилик йўналиши бўйича тадбиркорлик билан шуғулланмоқчиман, - дейди Андижон тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи Арофат Неъматова. - Семинар-тренингда қатнашиб зарур билимларга эга бўлдим. Айниқса, соҳадаги илғор тажрибалар хусусида кенг маълумотлар олдим. Бу албатта, менга келгусида самарали иш олиб боришимда яқиндан ёрдам беради.

Якунда семинар-тренинг машғулотларида муваффақиятли иштирок этган хотин-қизларга тегишли намунадаги сертификатлар топширилди.

 

Наргиза МИРЗАЛИМОВА,

 "Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлими ижрочи директори.