+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Окт 2020

Балиқчи туманини "қизил" ҳудуддан чиқариш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди

Президентимизнинг 2020 йил 1 майдаги "Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" ги қарори ижроси натижалари таҳлилига кўра, вилоятимиздаги Балиқчи, Марҳамат ва Жалақудуқ туманларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши "Қониқарсиз" деб баҳоланиб, "қизил" ҳудудга киритилди. Шу сабабли мазкур туманларни "қизил" ҳудуддан чиқариш бўйича халқ депутатлари туман кенгашларининг сессиялари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Fайрат Бозоров, вилоят ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар ва     ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроев, шунингдек, туман кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирокида ўтказилган Халқ депутатлари Балиқчи тумани кенгашининг сессиясида туманни "қизил" ҳудуддан чиқариш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичларини яхшилаш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Сессияда дастлаб туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов сўз олиб, туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари, шу жумладан, пасайишига олиб келган хато ва йўл қўйилган камчиликлар ҳақида гапириб, туманнинг бундай ҳолатга тушиб қолгани учун Президентимиз ҳамда туман аҳолисидан кечирим сўради.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, янги иш ўринлари яратиш, экспортни кенгайтириш бўйича ишлар қониқарли даражада ташкил этилмаганлиги сабаблари хусусида гапирди.

2019 йилда туманда жами 403 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу вилоятдаги жами саноат маҳсулотларининг атиги 1,2 фоизини ташкил этди. 

Ушбу кўрсаткич вилоятнинг бошқа ҳудудларига нисбатан жуда паст кўрсатгич ҳисобланади. Юқоридагиларни инобатга олиб, туманда йил якунига қадар саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилган умумий қиймати 373,7 миллиард сўмга тенг 59 янги лойиҳаларни ишга тушириш белгиланган. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан 103,4 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Шунингдек, тумандаги 8 та саноат корхонасини экспорт фаолиятига жалб этиш эвазига йил якунига қадар 47 миллион 416 минг доллар миқдордаги маҳсулот экспорт қилиниши кўзда тутилган.

2020-2021 йилларда туманда пиллани қайта ишлаш, қурилиш материаллари ва истеъмол товорлари ишлаб чиқариш, замонавий иссиқхоналар қуриш, сут етиштириш ва қайта ишлаш, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантиришга йўналтирилган янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига туманни "қизил" ҳудуддан чиқариш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган.

Сессияда 2-, 3- ва 4-секторлар раҳбарларининг ҳам ахборотлари тингланиб, атрофлича муҳокама қилинди. Секторлар раҳбарлари ҳамкорликда иш олиб бориб, қайд этилган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этишни ўз зиммаларига олишди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева сўз олиб, туманни "қизил        ҳудуд"дан чиқариш бўйича сектор раҳбарлари томонидан тайёрланган "Йўл харита" ҳамда ҳисоботларга ўз эътирозларини билдирди. Яъни, кўзда тутилган ишларни амалга ошириш бўйича аниқ муддат ва режалар белгиланмаганлиги, ҳисоботлар умумий гаплардан иборат бўлганлигини таъкидлади. Туманни йил якунига қадар "сариқ" ҳудудга, кейинги йил давомида "яшил" ҳудудга ўтказиш юзасидан тайёрланган "Йўл харита"сини яна бир бор кўриб чиқиш, сессияда айтилган талиф ва мулоҳазаларни қўшган ҳолда қайта ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди.

Сессия ишидан сўнг Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва сектор раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

 

* * *

Бу каби сессиялар Марҳамат ва Жалақудуқ туманларида ҳам бўлиб ўтди.

 

Фахриддин  ИБАЙДУЛЛАЕВ