+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Май 2020

Инсонпарварлик карвони Сирдарёга йўл олди

Бугун бутун халқимизнинг асосий эътибори "Сардоба" сув омборида юз берган тошқин асоратларини бартараф этишга, сув тошқинидан азият чеккан  юртдошларимизга ёрдам кўрсатишга, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилмоқда.

O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши ҳам ана шу хайрли ҳаракатдан четда қолмади. Партия вилоят кенгаши ташаббуси билан табиий офатдан жабрланган фуқаролар учун "Сирдарёни ёлғизлатмаймиз!" шиори остида инсонпарварлик ёрдами юборилди.

 "Инсонпарварлик карвони" доирасида жўнатилган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳудуддаги фавқулодда ҳолатни бартараф этиш, синовли кунларда аҳолининг оғирини енгил қилиш учун ёрдам беради. Бу хайрли ишга партия вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари ходимлари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари баҳоли қудрат ҳисса қўшди.

Зилола РАҲМОНОВА,

 

O'zLiDeP Андижон вилоят кенгаши матбуот котиби.