+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 09 Май 2020
    Инсонпарварлик карвони Сирдарёга йўл олди
    Бугун бутун халқимизнинг асосий эътибори "Сардоба" сув омборида юз берган тошқин асоратларини бартараф этишга, сув тошқинидан азият чеккан юртдошларимизга ёрдам кўрсатишга, уларни моддий ва маънавий…
  • 09 Май 2020
    Асл бойлигимиз соғлигимиз, тинчлигимиздир
    Оғир дамлар келганда асл инсонларгина бир-бирини қўллайди. Меҳр-оқибат шундай кунларда янада билинади, қадрли бўлади. Дарҳақиқат, вирусга қарши меҳри дарё халқимиз бирдамликда ҳаракат қилмоқда. Буни Хонобод…
  • 29 Апр 2020
    ХАРИДОРЛАРГА СИФАТЛИ НОН ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА
    Андижон шаҳрида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор "Бобохўжаев Шуҳратбек" томонидан ташкил этилган нон цехида бир неча йиллардан буён аҳолига қолипли нон ва бир неча турдаги…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Март 2020

«Билимдон» ғолиб бўлди

Фан ойлиги

Маълумки, февраль ойида вилоятимиздаги умумтаълим мактабларида математика-информатика фани ойлиги доирасида турли тадбирлар, очиқ  дарслар ўтказилди.

 Марҳамат туманидаги 32-умумтаълим мактабида ҳам қатор тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, математика фани ўқитувчиси Ханифахон Олимова ташаббуси билан 5-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилган "Билимдон ёшлар" интеллектуал-заковат беллашуви ана шундай тадбирлардан бири бўлди.

Х. Олимова математика фанини ўқитишда илғор педагогик технология ва илғор ўқитиш услубларини фаолиятига кенг татбиқ этиб келаётган мактабнинг тажрибали ўқитувчиларидан биридир. Унинг ўқувчилари фан олимпиадалари, турли танловларда юқори натижаларни қўлга киритиб келмоқда. Айниқса, унинг раҳбарлигидаги "Ёш математик" фан тўгараги   машғулотларида ўқувчилар фаол иштирок этиб, фан сирларини пухта эгалламоқда.

Фан ойлиги доирасида ўтказилган беллашувда жамоаларнинг чиқишлари нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.  Якуний натижаларга кўра, 5- А синфининг "Билимдон" жамоаси ғолиб деб топилди.

Беллашувнинг ғолиб ва    совриндорлари, тадбирнинг фаол иштирокчилари мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Ёрқиной ЭШМУРОДОВА,

 

мазкур мактаб ўқитувчиси.