+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Янв 2020

АСКАР ОНАЛАРИ ШАРАФЛАНДИ

Андижон шаҳридаги "Мароқанд" тантаналар саройида вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, маданият, мудофаа бошқармалари ҳамда Андижон шаҳридаги ҳарбий гарнизон қўмондонлиги ҳамкорлигида "Аскар оналарини шарафлаймиз" деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ватанпарварлик ойлиги доирасида ташкил этилган ушбу тадбирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида йигитлик бурчини ўтаётган андижонлик аскарларнинг оналари, Андижон ҳарбий гарнизони аскарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова сўз олиб, мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, тезкор, жанговор миллий армиямизни шакллантириш, ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларга яратиб берилаётган қулайлик ва кенг имкониятлар хусусида гапирди, барчани Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этди.

- Юрт ҳимоясига камарбаста, баркамол фарзандларни тарбиялаб, камолга етказган оналарга ҳар қанча ҳурмат-эҳтиром кўрсатсак ярашади, - дейди М. Юнусова. - Бу каби тадбирлар шубҳасиз, аскарлар ва уларнинг оналарига чексиз қувонч, қалбларига ўзгача сурур бағишлайди.

Қизиқарли ўтган тадбир оналар ва аскарлар учун ҳаётларидаги унутилмас онлардан бири бўлиб қолди.

- Айни пайтда ўғлим Аҳрорбек Валиев Қашқадарё вилоятида ўз йигитлик бурчини ўтамоқда, - дейди Марҳамат тумани Қовунчи маҳалласида яшовчи Лобархон Ортиқова. - Ўғлим болалигидан Ватан ҳимоячиси бўлишни орзу қиларди. Бугун унинг орзулари ушалди. Энди у муддатли ҳарбий хизматни тамомлаб, ҳарбий билим юртига ўқишга кириш ниятида.

Кўрсатилган эътибор ва эҳтиромдан аскар оналарининг боши кўкка етди.

- Ўғлим Раҳматулло Анваров ҳозирда Тошкент вилоятида ўз йигитлик бурчини ўтамоқда, - дейди тадбир иштирокчиси, Шаҳрихон туманидаги Эшон маҳалласида яшовчи Нозимахон Fуломова. - Биз аскар оналарига кўрсатилаётган бугунгидай эҳтиромдан бошимиз кўкка етди. Юрт аёлларини, оналарни, Ватан ҳимоячиларини эъзозлаган озод ва обод Ватанимиз ҳамиша тинч бўлсин.

Тадбирда қатнашган оналар ва аскарлар дилдан суҳбат қурдилар. Бадиий жамоалар, хонанда ва раққосалар томонидан ижро этилган куй, қўшиқ ва рақслар иштирокчиларга кўтаринкилик, хуш кайфият улашди.

Якунда аскар оналарига эсдалик совғалар топширилди.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ