+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Янв 2020

Вилоятимизда энг фаол ва ташаббускор аёллар эътироф этилди

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида "Йил аёли" миллий танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда барча соҳаларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ўз салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқариш учун кенг имкониятлар яратиб беришга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

- Жамиятимиз ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаётидаги барча жараёнларда опа-сингилларимиз фаоллиги ортиб бормоқда, - дейди Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова. - Миллий танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳам ана шу фаолларимизни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдир.

 Ҳакамлар ҳайъати томонидан туман, шаҳарлардан белгиланган йўналишлар бўйича энг яхши деб топилиб, вилоят танловига ҳужжатлари тақдим этилган иштирокчиларнинг йил давомидаги фаолияти атрофлича ўрганиб чиқилиб, "Инновацион ғояларни фаол илгари сурган олима", "Йилнинг энг илғор тадбиркори", "Йилнинг энг ил­ғор фермери", "Йилнинг энг яхши ижодкори", "Ўз касбининг фидойиси", "Йилнинг энг фаол маърифатли аёли", "Йилнинг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси", "Йилнинг энг яхши ФХДЁ ходимаси", "Йилнинг энг фаол маҳалла мутахассиси", "Йилнинг энг фаол хотин-қизлар билан иш олиб борган ҳуқуқ-тарғибот соҳаси ходимаси", "Аёлларга оид ислохотларни фаол ёритган журналист" номинациялари бўйича энг яхши деб топилган хотин-қизлар ғолиб деб топилди ва  танлов ташкилотчилари томонидан диплом, эсдалик совғалар билан тақдирланди.

- Мен каби кўплаб тадбиркор опа-сингилларимизга рағбат бераётган ушбу танловда ғолиб бўлганлигимдан беҳад мамнунман, - дейди танловнинг "Йилнинг энг илғор тадбиркори" номинацияси ғолибаси, Марҳамат туманидаги "Барҳаёт Нозимжон файзи" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Мавлудахон Шодмонова. - Жамиятимиз тасарруфидаги "Жасмина қувноқ болажон" МТМ, "Мадина Маззали кулчалари" нон ишлаб чиқариш цехи ҳамда "Шахноза текстиль" фабрикасида 174 нафар ишчи-ходим, асосан, хотин-қизлар меҳнат қилади.  Бундай ишларни ташкил этиш албатта, осон эмас. Меҳнатларимиз эътироф этилганлиги, фаол ва тадбиркор аёллар қўллаб-қувватланаётганлиги бизга катта масъулият, куч ва келгусидаги фаолиятимизни янада самарали олиб боришга ёрдам беради.

Шунингдек, тадбир доирасида "Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион ғояси" республика танлови вилоят босқичи ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари ўртасида "Биз оилавий ажримларга қаршимиз" мавзусида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари ҳам тақдирланди.

 

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ