+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Окт 2019

"OPEN ANDIJAN" I ХАЛҚАРО ФОРУМИ ҲИНДИСТОНЛИК ТАДБИРКОР ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИККА ЙЎЛ ОЧДИ

Халқаро ҳамкорлик

"Open Andijan" I халқаро инвестиция форуми ранг-баранг тадбирлар, самарали учрашувларга бой бўлди.

 Форумда Ҳиндистоннинг Гужарат штати бош вазири Вижай Рупани раҳбарлигида 80 дан ортиқ ҳиндистонлик тадбиркорлар иштирок этди.

 Ўзбек ва ҳинд халқлари ўртасидаги дўстлик ришталари тарихи узоқ даврларга бориб тақалади. Андижонда ҳиндистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ана шу дўстликни янада мустаҳкамлайди.

Икки халқ ўртасидаги ишонч ва самимийликка асосланган дўстликнинг рамзи сифатида Андижон шаҳридаги энг обод кўчалардан бирига ҳинд халқининг машҳур давлат ва сиёсат арбоби, гужаратлик Сардар Пател Валлабхай номи берилди ва кўчага унинг бюсти ўрнатилди. Форум меҳмонлари ана шу ёдгорлик очилишида иштирок этди.

-      Ҳиндистон тарихи ва тараққиётида буюк давлат арбоби андижонлик З.М. Бобур ва бобурийлар сулоласининг роли жуда катта бўлган, - дейди Гужарат вилояти бош вазири  В. Рупани. - Айнан Бобур юртида ҳинд халқининг улуғ давлат ва сиёсат арбоби Сардар Пателнинг бюсти ўрнатилиб, муҳташам кўча унинг номи билан аталиши ҳам икки халқ ўртасидаги боғлиқликнинг бир рамзидир. Халқларимиз ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик икки халқ учун фақат фойда келтиради.

Форум доирасида Ҳиндистоннинг Шарда университети Андижон филиалининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. 

Маълумки, Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорлик доирасида Андижонда Шарда университетининг филиалини ташкил этишга келишилган эди. Унга кўра, ушбу нуфузли университетнинг филиалини ташкил этиш учун 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилиши белгиланган.

Жорий йилда университетнинг Андижон филиалига муҳандислик, ахборот   технологиялари ва бизнес йўналишлари бўйича 400 нафарга яқин талаба қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги "Андижон-фарм" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори асосида ташкил этилган Андижон фармацевтика зонасида Ҳиндистоннинг "Cadila Pharma-ceutikals Limited" компанияси билан 2019-2022 йилларда 50 миллион доллар инвестиция киритиш ҳисобига фармацевтика жиҳозлари, дори-дармонлар ишлаб чиқариш лойиҳасини     босқичма-босқич амалга ошириш бўйича шартнома имзоланганлиги форумнинг энг муҳим воқеаси бўлди.

Андижон вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов ҳамда Гужарат вилояти бош вазири  В. Рупани ҳамкорликда ана шу лойиҳа доирасида барпо этиладиган фармацевтика корхонаси қурилишига тамал тоши қўйди.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасида "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" номи остида тўқимачилик, автомобилсозлик ҳамда фармацевтика ва бошқа қатор соҳаларда фаолият олиб бораётган корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмалари, тақдимотлар орқали форум иштирокчилари вилоятнинг ана шу йўналишлардаги  имкониятлари билан яқиндан танишди.

Хорижий инвесторлар, халқаро молия институтлари ҳамда мамлакатимиз тадбиркорлари иштирокида инвестиция лойиҳалари юзасидан музокаралар ўтказилди.

Форумда Ҳиндистон Савдо-саноат палатаси Федерацияси аёллар ташкилоти президенти Харжиндер Каур Толвар хоним раҳбарлигида 20 яқин ҳиндистонлик тадбиркор аёллар ҳам иштирок этди.

Улар андижонлик тадбиркор аёллар билан учрашиб, ўз бизнеслари, ҳамкорлик имкониятлари бўйича музокаралар ўтказди. Харжиндер Толвар хоним Ҳиндистонда аёллар тадбиркорлиги ҳақида кенг маълумотлар берди. Вилоятимиз тадбиркор аёлларини Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган бизнес-форумга таклиф этди.

- Жанубий Ҳиндистондаги йирик Ченнай провинциясида мода мактаблари фаолиятини йўлга қўйиш ва интерьер дизайни бўйича тадбиркорлик билан шуғулланаман, - дейди Фарида Хан. - Гўзал ва қадимий Ўзбекистонга, Бобур юрти Андижонга келганимдан бахтиёрман. Ишонаманки, "Open Andijan" I халқаро инвестиция форуми ҳиндистонлик ва ўзбекистонлик тадбиркор аёллар ўртасида ҳамкорликнинг ўрнатилишида кўприк бўлиб хизмат қилади. 

Форум иштирокчилари Андижон шаҳридаги Жоме ёдгорлик мажмуаси майдонида вилоят ҳунармандлари томонидан тайёрланган ҳунармандчилик ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари билан танишди.

"Open Andijan" I халқаро инвестиция форуми иккинчи кунида иштирокчи ва меҳмонлар Ўзбекистон Швейцарияси деб аталувчи сўлим Хонобод шаҳрида бўлиб, мамлакатимиз, хусусан, Андижон вилоятининг туристик имкониятлари билан танишди.

Ўттиздан ортиқ давлатлардан 350 нафарга яқин инвесторлар қатнашган "Оpen-Andijan" I Халқаро инвестицион Форуми самарали якунланди.  Форум доирасида жами 405 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри 22 та, шунингдек, 60 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 12 та  экспорт шартномаси имзоланди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ