+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

17 Окт 2019

ЮРТГА САДОҚАТ ВА МАДАНИЙ МЕРОСГА ҲУРМАТ

Ўқув-семинар

Бугун мамлакатимизда халқимизнинг қадим ва бой тарихини, аждодларимиз қолдирган маданий, маънавий меросни асраб-авайлаш, чуқур ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада "Мингтепа-маданий мерос" жамоат фонди маданий мероси-мизни, тарихий ёдгорликларни тарғиб этиш бўйича бир қатор ишларни олиб бормоқда.

Фонднинг Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марҳамат тумани Кенгаши билан ҳамкорликда "Мингтепа - ёшларни  юртга садоқат, маданий меросга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга қодир ёдгорлик" мавзусида ўтказган ўқув  семинари ана шу йўналишдаги тарғибот ишларидан биридир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг   бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти доирасида ўтказилган  семинарда Марҳамат туманидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари, тарих фани ўқитувчилари, шунингдек, Андижон вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш худудий марказининг тарих фани ўқитувчи ва тингловчилари иштирок этдилар.

Семинарда ёшларни турли ёғ ғоялар таъсиридан сақлаш, юртга садоқат руҳида тарбиялаш, маданий меросимизни  тарғиб этиш, Мингтепа тарихий ёдгорлигининг аҳамияти, мазкур объектнинг муҳофазаси, ободонлаштириш ва унинг базасида туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича фикр алмашилди.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марҳамат тумани Кенгаши мутахассиси Анваржон Ҳакимов, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг ўқитувчиси, фалсафа фанлари номзоди Қодиржон Одилов, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ортиқали Ҳусановнинг мавзу доирасидаги маъруза ҳамда  фикр-мулоҳазалари   тингланди.

 Айниқса, Фарғона давлат университети ўқитувчиси,     Мингтепада иш олиб бораётган археологик экспедиция аъзоси Алишер Алиохуновнинг маърузаси қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди. У 2012 йилдан буён Мингтепа археология ёдгорлигида Хитой ва ўзбек археологлари ҳамкорлигида олиб борилаётган қазишма ишларининг натижалари, топилган тарихий ашёлар тўғрисида қизиқарли маълумотлар берди.

Шунингдек, семинар иштирокчилари  "Мингтепа археология ёдгорлигини ободонлаштириш ва унинг базасида туризмни ривожлантириш" лойиҳаси билан таништирилди.

Мулоқот, баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган семинарда мавзу доирасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Ёшларимизни она юртга муҳаббат, садоқат руҳида    тарбиялаш,  аждодларимиз қолдирган бой меросни асраб-авайлаш, ўрганиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилган ўқув-семинар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Тадбир иштирокчилари "Мингтепа" очиқ ва ёпиқ музейлари, Мингтепа тарихига бағишланган боғни томоша қилиб, ўзларининг Мингтепа, унинг тарихига оид билимларини бойитдилар. Ташкилотчилар томонидан семинар меҳмонларига ёзувчи Манноп Эгамбердиевнинг Мингтепа тарихига бағишланган "Сариқ аждар ҳамласи" китоби совға қилинди.

 

Шахло ҲУСАНОВА, 

 

"Мингтепа-маданий мерос" жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси.