+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Дек 2019
    Суд идоралари тадбиркорларни қўллаб-қувватламоқда
    Тарғибот тадбирлари Жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман суди ташаббуси билан “Сиз тадбиркор учун нима қилдингиз?” акцияси доирасида “Тадбиркорлик соҳасида амалда бўлган қонун нормалари ва қонуности…
  • 28 Нояб 2019
    "МАНГУ ҲИЛПИРАЙВЕР, ЖОНАЖОН БАЙРОFИМ!"
    Андижон шаҳридаги 5-мактабгача таълим ташкилотида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган "Мангу ҳилпирайвер, жонажон байроғим!" деб номланган маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда…
  • 28 Нояб 2019
    Замонавий раҳбар, меҳрибон она, маҳоратли педагог, ижодкор тарбиячи
    Мудиралар беллашуви Жалақудуқ тумани мактабгача таълим бўлимида "Замонавий раҳбар, меҳрибон она, маҳоратли педагог, ижодкор тарбиячи" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Мазкур танлов давлат мактабгача таълим…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


17 Окт 2019

Ҳашарчи опа-сингилларимизнинг шижоати баланд

Жорий йилда Бўз туманидаги 5 минг 169 гектар майдонда пахта ҳосили етиштирилди. Тумандаги 127 фермер хўжалиги томонидан давлатга 16 минг 651 тонна "оқ олтин" етказиб бериш белгиланган. Айни кунда ташкил этилган 61 та терим отряди аъзолари йиғим-теримни юқори кўтаринкилик билан олиб бормоқда.

- Пахта - халқимизнинг миллий бойлиги, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова. - Шу кунларда бўзлик пахтакорларга мададкор бўлаётган кўнгилли ҳашарчи опа-сингилларимиз деҳқонларнинг машаққатли меҳнатлари билан етиштирилган ана шу бойликни тезроқ йиғиб-териб олишга аҳд қилган.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан туман ва шаҳарлар маҳаллаларидан уюшмаган аҳоли вакиллари, уй бекалари, вақтинча ишсиз хотин-қизлардан иборат 800 нафардан зиёд кўнгилли ҳашарчилар айни кунда йиғим-теримдан Бўз тумани пахтакорларига яқинда ёрдам бермоқда. Улар ҳар куни 40-42 тонна пахта териб, хирмонга тўкмоқдалар.

Шижоатли ҳашарчилар томонидан тумандаги турли фермер хўжаликлари далаларида етиштирилган оқ олтин йиғиб-териб    олинмоқда.

Жалақудуқлик Сурайёхон Давлетова, Султонхон Умарова, марҳаматлик Шоҳида Бобожонова, Муҳаббат Усмонова, Хонободлик Одинахон Исмоилова, Феруза Қамбарова, шаҳрихонлик нифиса Собирова, избосканлик Зуҳра Тожибоева, Пахтаободлик Зулҳумор Ҳусанова, Ойдиной Баҳромова каби илғор теримчилар кўпчиликка ибрат бўлмоқда.

-      Маҳалламиздан ўндан ортиқ аёл кўнгилли бўлиб теримга келганмиз, - дейди Андижон шаҳридан Донохон Ибрагимова. - Кенг дала, очиқ ҳавода юриб, пахта териш энг аввало, соғлигимизга фойда, қолаверса, қўшимча даромад топиш имконини беряпти. Терим пуллари уч, беш кунлик қилиб бериляпти. Бундан ташқари, теримчилар туман, вилоят  ҳокимликлари, хотин-қизлар қўмитаси  томонидан совға-саломлар билан    рағбатлантириб борилаётганлиги шижоатимизни янада оширмоқда.

Теримда қатнашаётган ҳашарчилар учун зарур шароитлар яратилган. Уларнинг далага бориб келишлари учун транспорт ташкил этилган, тушликка эса иссиқ овқат тайёрлаб берилмоқда. Теримдан сўнг эса маданий-маърифий тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда.

* * *

Туманнинг "Янги ҳаёт" массивидаги Йўлчибой Турсунов раҳбарлик қилаётган "Ойбек 2" фермер хўжалиги далаларида бўлдик. Далаларда ҳосил мўл. Гўё қуёш нурларидан товланаётган оппоқ пахтазор барчани бағрига чорлайди, қалбларни шижоатга тўлдириб, теримга ундайди.

Тумандаги "Боғи Эрам" маҳалласининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Буҳалима Солиева етакчилигида 60-терим отрядига бирлашган қиз-аёллар ҳам теримда фаол иштирок этмоқда.

Гулшаной Саидқулова, Барно Эгамбердиева, Дилрабо Саидова, Қундузхон Ахророва, Гулзода Анорова, Раҳимахон Абдураҳмонова, Дилафруз Мамадалиева, Турғуной Тошматова сингари илғор теримчилар ҳар куни 120-150 килограммдан  оқ олтин териб, барчага намуна бўлмоқдалар.

Пахтазорда ким билан суҳбатлашмайлик кайфияти чоғ, теримда кўнгил амри билан иштирок этаётганлигини ҳис этдик.

- Келиним билан теримга чиққанмиз, - дейди Бўз тумани "Боғи эрам" маҳалласида яшовчи Муҳайёхон Аҳронова - Биргалашиб ҳар куни 250-300 килограмм пахта теряпмиз. Уйда бўлганимизда уй  юмушлари билан кунимиз ўтарди. Теримда қатнашиб, ҳар беш кунликда 1,5 миллион сўмга етказиб пул оляпмиз. Бу оиламиз учун яхшигина даромад   ҳисобланади.

Ҳа, бугун пахтазор фидойи, шижоатли юртдошларимиз, айниқса, опа-сингилларимиз учун ҳақиқий меҳнат майдонига айланган. Мақсад битта, у ҳам бўлса, кузнинг қуёшли кунларидан унумли фойдаланиб,  халқимизнинг миллий бойлиги бўлган пахтани нест-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш. Ана шу хайрли ишда фаол қатнашаётган    ҳамюртларимиз ҳамиша соғ-омон бўлсин.