+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 19 Сен 2019
    СОFИНГАН ДИЛЛАР СУҲБАТИ
    Ижодий учрашув Мамлакатимиз хотин-қизларининг севимли нашрларидан бири бўлган "Саодат" журнали бош муҳаррири, шоира Мунаввара Усмонова вилоятимизда бўлиб, қатор меҳнат жамоалари, таълим муассасаларида ижодий учрашувлар ўтказди.…
  • 19 Сен 2019
    Ёшлар сайли талабалар фаоллигини янада оширди
    беш муҳим ташаббус Андижон машинасозлик институтида мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси…
  • 19 Сен 2019
    "ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲИМОЯСИ - ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИК ПОЙДЕВОРИ"
    Андижон туманидаги Қоратут маҳалла фуқаролар йиғинида "Хотин-қизлар ҳимояси - ижтимоий фаоллик пойдевори" мавзусида семинар бўлиб ўтди. Туман хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда маҳаллалар…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


19 Сен 2019

"ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲИМОЯСИ - ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИК ПОЙДЕВОРИ"

Андижон туманидаги Қоратут маҳалла фуқаролар йиғинида  "Хотин-қизлар ҳимояси - ижтимоий фаоллик пойдевори" мавзусида семинар бўлиб ўтди. Туман хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда маҳаллалар мутахассислари,  умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, ички ишлар ходимлари, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази, "Маҳалла" жамғармаси вакиллари иштирок этди.

Семинарда Қоратут маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Парирўй Анорбоеванинг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилаларини мустаҳкамлаш, фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кўмак кўрсатиш, аёллар ўртасидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бошқа йўналишларда олиб бораётган ишлари таҳлил қилинди.

Андижон тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Юлдашева, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими бош мутахассиси И. Асқарова, "Маҳалла" хайрия жамғармаси туман кенгаши бош мутахассиси Р. Маҳмудова ва бошқалар аёлларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, уларни ижтимоий ҳимоялаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, эрта никоҳ ва ажримларнинг олдини олишда жамоатчилик билан ҳамкорлик ижобий натижалар бераётгани, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар   бошланғич ташкилотлари фаоллигини ошириш борасида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбирда маҳалладаги аҳил, 4 нафардан келинлари бор ибратли қайноналар туман хотин-қизлар қўмитаси ва ҳамкор ташкилотлар томонидан таъсис этилган совғалар билан мукофотландилар. Боқувчисини йўқотган, ногирони бор, яшаш шароити оғир оилалардан 10 нафарининг фарзандларига ўқув қуроллари тақдим этилди.  Шунингдек, миллий қадриятларни, оилаларни мустаҳкамлаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ маҳалла мутахассислари туман хотин-қизлар қўмитасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Тадбир сўнггида ҳудуддаги 40-умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан бадиий-мусиқий дастур намойиш этилди.

 

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА