+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 10 Авг 2019
    "Фаровон оила - саодат қасри"
    Давра суҳбати Миллий тикланиш демократик партияси вилоят Кенгаши томонидан ўтказилган давра суҳбати шундай деб номланди. Партия фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғини мутахассислари, отинойилар,…
  • 10 Авг 2019
    ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХОНАДОНМА-ХОНАДОН ЮРИБ, АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗДИ
    Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Избоскан туманидаги Янги Бўстонобод маҳалласида хонадонма-хонадон юриб, маҳалла аҳлининг ҳаёти, турмуш тарзи билан танишди, аҳолини қийнаётган муаммолар билан қизиқди, фуқаролар…
  • 10 Авг 2019
    МЕНИ БАХТЛИ ЭТГАН ШУ ВАТАН!
    Тупроқлари тиллога тенгим, Кенг дунёда ягонам дедим, Сарҳад билмас меҳрингни сездим, Бағри бутун, бағри кенг маскан - Шодликларга тўла бу Ватан! Илк сўзимга доя остона,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


30 Май 2019

Қирғизистон Бирлашган ёшлар ташкилоти вакиллари вилоятимизда бўлди

Дўстлик ришталари

Андижон шаҳридаги вилоят "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Қирғизистон Республикаси бирлашган ёшлар ташкилоти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумни имзолашга бағишланган тадбирда икки қардош халқ ёшлари қўшничилик, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш, биргаликда қатор лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги келишув  ҳар икки томон учун фойдали эканлиги таъкидланди.

 - Асрлар давомида бир ариқдан сув ичган, тили, дини бир бўлган Марказий Осиё давлатлари ёшларининг жипслашиши, айниқса, бугунги глобаллашув даврида жуда муҳимдир, - дейди Қирғизистон Республикаси бирлашган ёшлар ташкилоти президенти  Аскар Шайкидинов. - Минтақада ёшларни қийнаётган умумий муаммоларни биргаликда ҳал этиш, қолаверса, маданият, адабиёт, санъат, таълим, спорт соҳаларидаги ўзаро ҳамкорлик шубҳасиз, уларнинг дўстлигини мустаҳкамлайди, фаоллигини, интеллектуал салоҳиятини янада юксалишига ёрдам беради.

 Тадбирдан сўнг меҳмонлар Ёшлар маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Қирғизистон ёшлар делегацияси Андижон давлат университетида бўлиб, университет тарихи, айни пайтда талабалар учун яратилган шароитлар, таълим жараёнларини кузатдилар. Хусусан, Андижон давлат университети Қирғиз филологияси бўлимида таҳсил олаётган ёшлар билан учрашиб, уларга қирғиз адибларининг китобларини совға қилдилар. Шунингдек, университетда ташкил этилган "Қатағон қурбонлари хотираси" музейи билан ҳам танишдилар.

Меҳмонлар "Жоме" меъморий мажмуси, "Ўзбегим" савдо маркази, Боғишамол дам олиш маскани сингари Андижон шаҳрининг қатор диққатга сазовор жойларини томоша қилдилар.

Икки қўшни давлат ёшлар ташкилотининг ҳамкорлиги ўзбек ва қирғиз ёшлари ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Мухлиса ОМОНБОЕВА,

 Хилола ЮЛДАШЕВА,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи АДУ бошланғич

 ташкилотининг матбуот йўналиши етакчилари.