+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Май 2019

Қиз боланинг ҳунари - унинг бахти

Қизлар саммити

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида илгари сурган ташаббусларини амалга ошириш юзасидан Хўжаобод туманидаги 24-умумтаълим мактабида "Илм-фан - келажак пойдевори" шиори остида "Қизларжон" ўқувчи-қизлар саммитининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Туман халқ таълими бўлими, хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида ўтказилган саммитда тумандаги мактабларнинг иқтидорли ўқувчи қизлари иштирок этиб, ўз истеъдод ва салоҳиятларини намойиш этдилар. 

Саммит доирасида ташкил этилган "Қиз боланинг ҳунари - унинг бахти" деб номланган кўргазмада қизлар қўл меҳнати, тикувчилик, дизайнерлик,  зардўзлик, каштачилик, ахборот технологиялари, карвин санъати йўналишлари бўйича ўзлари тайёрлаган маҳсулотлар билан иштирок этишди. Айниқса, 19-умумтаълим мактаби ўқувчиси Асалой Турдиалиева, 8-мактабдан Шаҳноза Сиддиқова, 24-мактабдан Дурдона Толибжонова, 1-мактабдан Дилшода Рустамбекова, 16-мактабдан Муслима Салоҳиддинова, Феруза Ҳакимова ва яна кўплаб ўқувчиларнинг зардўзлик, каштачилик, ахборот технологиялари, карвин санъати  бўйича намойиш этган ишлари барчада катта таассурот қолдирди.

- 2018 йилда республика ўқувчи-қизлар инновацион саммитида фаол иштирок этиб, сертификат билан тақдирланганман, - дейди биз билан сухбатда 28-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Озодахон Иброҳимова. - Бундан ташқари, "Ташаббус - 2019" кўрик-танловининг туман босқичида "Ёш тадбиркор" номинацияси бўйича иштирок этиб, 3-даражали диплом билан тақдирландим. Ҳозирда мактабда "Мўъжиза" деб номланган тўгарак очиб, ўттиз нафардан ортиқ қизларга  зардўзлик сирларини ўргатяпман. 

Саммитда қатнашган ҳар бир ўқувчи ўзига хос истеъдод соҳибаси эканликларини  намойиш этдилар.

- Мен болалигимдан карвин (сабзавот, мева, полиз маҳсулотларига нақш солиш) санъатига қизиқаман, - дейди 20-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Мадина Маттиева.  - 2018 йилда "Баркамол авлод" болалар ижодиёти марказида бўлиб ўтган "Тўгараклар иши" танловида фахрли ўринни қўлга киритдим. Мактабимизда "Оқила қизлар" клуби ташкил этилгач, клубнинг етакчиларидан бири сифатида карвин санъати бўйича билганларимни тенгдошларимга ўргатяпман. Билганларим билан чекланиб қолмай, ўзим ҳам ушбу санъатни янада пухта ўрганишга ҳаракат қиляпман.

Тадбир доирасида қоғозлардан ясалган табиат манзаралари, газламалардан юмшоқ ўйинчоқлар, қўғирчоқ театрлари учун эртак қаҳрамонлари, шунингдек, зардўзлик, каштачилик, карвин санъати бўйича намойиш этилган маҳсулотлар ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида мактабларда ташкил этилган ижодий тўгараклар машғулотларида ўрганган маҳоратлари самарасидир. 

Саммит якунида ўзларининг ижодий ишлари билан ғолиб деб топилган ҳамда фаол иштирок этган ўқувчи қизлар тадбир ташкилотчиларининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Махбубахон АБИДОВА,

 

 Хўжаобод туман халқ таълими бўлимининг рус тили ва адабиёт фани услубчиси, хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси.