+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Май 2019

Эл дардини куйлаган адиба

Китобхонлик

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббусни қўллаб-қувватлаш, хусусан, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш бўйича Андижон шаҳар махсус кўзи ожизлар Маданият маркази, Андижон вилоят ва  шаҳар кўзи ожизлар кутубхоналари ҳамкорлигида халқимизнинг суюкли шоираси Турсуной Содиқова таваллудига бағишланган "Эл дардини куйлаган адиба" мавзусида адабий мусиқали  кеча ва Чустий таваллудининг 115-йиллиги муносабати билан кўрик-танлов ўтказилди.

Тадбирда  шоира  Турсуной  Содиқованинг ҳаёт йўли ҳақида маълумотлар берилди, унинг шеърларидан намуналар ўқилди. Андижон шаҳар махсус кўзи ожизлар Маданият маркази директори Дилшодбек Холбобоев Турсуной  Содиқованинг шеърлари билан қўшиқлар ижро этиб,  китобхонларда катта таассурот уйғотди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб,   Чустий ижодига бағишланган кўрик- танловга уланиб кетди.

Вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси директор ўринбосари Гулнорахон Маъруфова, Бўз туманидаги 3-умумтаълим мактаби мусиқа ўқитувчиси Мавлонбек Мамажоновлар ҳакамлик қилган танлов якунига кўра, Қундузхон Азизова, Достонбек Абдуқаҳҳоров кўрик-танлов ғолиби деб топилиб, эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Китобга меҳр оиладан бошланса, бу ибрат бутун маҳалла, бўйлаб қанот ёзади. Китоб ўқилган, у ҳақида баҳс-мунозаралар бўлган даврага ёвузлик ораламайди. Эзгулик элчиси бўлиб келган китоблар инсонларни ҳамиша юксак мақсадлар сари ундайверади.

 

Ойдиной РИЗАЕВА,

Вилоят кўзи ожизлар

 

 кутубхонаси кутубхоначиси.