+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

10 Янв 2019

ВИЛОЯТИМИЗДА "ОТА-ОНАЛАР УНИВЕРСИТЕТИ" ЖАМОАТЧИЛИК ТУЗИЛМАСИ ФАОЛИЯТИ ЯНАДА ФАОЛЛАШАДИ

Андижон давлат университетида маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмаси фаолиятини такомиллаштириш, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинарда туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари бош мутахассислари, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази туман, шаҳар бўлимлари, фуқаролар йиғинлари қошидаги "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари, ҳуқуқшунослар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июлдаги "Фуқоролар йиғини хузуридаги "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ўтказилган семинарнинг асосий мақсади, мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил этишга кўмаклаш ҳамда бу борада иш олиб борувчи мутахассисларнинг оилалардаги ҳуқуқий масалалар ёки ўзаро оилавий муносабатларда юзага келадиган муаммоли вазиятларни ҳал этиш бўйича билим ва малакаларини ошириш кўзда тутилган.

Мутахассислар томонидан Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарорининг мазмун-моҳияти, жойларда "Ота-оналар университетлари" фаолиятини йўлга қўйиш тартиб ва усуллари ҳақида иштирокчиларга кенг маълумотлар берилди. 

Мавзу доирасида маърузалар тингланди. Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, гендер тенглигини таъминлаш, оиладаги зўравонлик, одам савдоси, аёлларга нисбатан камситишнинг барча шаклларига барҳам беришга қаратилган ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада тарғибот-тушунтириш ишларини кучайтириш, шунингдек, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Иштирокчилар гуруҳлар доирасида экспертлар томонидан интерфаол усуллар асосида ўтказилган машғулотларда ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги муаммоларни бартараф этиш, маънавий аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, оиланинг репродуктив саломатлигини таъминлаш,  соғлом турмуш тарзини шакллантириш, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона-келин ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, намунали оилани шакллантириш, мавжуд ижтимоий муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича билим, тушунча ва малакаларини янада бойитди.

Мавзу доирасида ишлар самарадорлигини ошириш, кенг жамоатчилик ҳамкорлигини  мустаҳкамлаш, бу борадаги илғор тажриба ва иш услубларини фаолиятга татбиқ этиш  юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

- Семинарда иштирок этиб кўп нарсаларни ўргандик, - дейди Жалақудуқ туманидаги Қалам маҳалла фуқаролар йиғини қошидаги "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузилмаси раҳбари Бахтигул Тўхтабоева. - Бу  фаолиятимизни янада самарали ташкил этишга ёрдам беради.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Наргиза ХУШВАҚОВА,

 

 "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси ҳузуридаги махсус ўқув курс раҳбари.