+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

10 Янв 2019

УЙ-ЖОЙГА МУҲТОЖ, МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТИ ЧЕКЛАНГАН 49 НАФАР ХОТИН-ҚИЗ ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИНИ ЯНГИ УЙДА КУТИБ ОЛДИ

Янги йил байрами арафасида вилоятимизда истиқомат қилаётган 49 нафар жисмоний имконияти чекланган ҳамда оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қиз янги уй соҳибасига айланди.

 Вилоят қўғирчоқ театрида бўлиб ўтган тадбирда  анашундай фуқароларга 442 миллион сўм миқдорида бошланғич бадал тўловларини амалга ошириш ҳамда 1 миллиард 792 миллион сўм миқдоридаги қурилиш ишлари бажарилиши ҳисобига вилоятимизнинг қатор туман ва шаҳарларида барпо этилган янги уйларнинг калити тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

Тадбирда мамлакатимизда одамларнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига кўмаклашиш, айниқса, кам таъминланган оила вакилларини, ногирон, оғир ижтимоий шароитда яшаётган аёлларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидланди. 

- Турмуш ўртоғим 1-гуруҳ, ўғлим  ва келиним эса  2- гуруҳ ногиронлари, - дейди Балиқчи туманидаги Матонат маҳалласида яшовчи Моҳирахон Ҳайдарова. - Бошпанамиз йўқлиги учун бировларнинг уйларида яшаб келаётгандик, Уй-жой қилишга имконим умуман йўқ эди. Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари шароитимизни ўрганиб, уй-жой берилиши учун рўйҳатга киритганларида очиғи, уй-жой олишга ишонмаган эдим.

Бугун дунёда мендан бахтли инсон йўқ. Чунки, менга уй берилди. Энди ўз уйим бор, кимнингдир олдида хижолат бўлмай, ҳотиржам яшай оламан. Хатто, яқинларим кўрсатмаган бундай яхшиликдан, давлатимизнинг эътибор ва ғамхўрлигидан ҳаётга бўлган умидим, давлатимизга, яхши инсонларга ишончим минг чандон ортди. Қийналаётган мен каби аёллар ҳолидан хабар олиб, уларнинг мушкулини осон қилаётган инсонларга, мана шундай хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга мингдан-минг раҳмат.

Жорий йилда ана шу тоифадаги 369 нафар хотин-қизга янги уй-жойлар топширилди. Янги уй билан таъминланганларнинг 218 нафари жисмоний имконияти чекланган хотин-қизлардир. Бундан    ташқари, янги уй олган хонадон эгаларига  умумий қиймати 235,6 миллион сўмлик маиший техника, 68,6 миллион сўмлик мебель тўпламлари, 6,5 миллион сўмлик тикув машиналари совға тариқасида берилди.

 - Ҳар бир инсоннинг ўз уйи бўлгани яхши, - дейди янги уй соҳибаси Асака тумани Арғин маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Луиза Мамажонова.  - Шароитимиз ўта оғир, уч нафар фарзандим бор.

Уларнинг иккитаси ногирон. Ўз уйимиз йўқлигидан бировларнинг уйларида яшаб келар эдик. Президентимизнинг эътибори ва ғамхўрлиги туфайли бизга ҳам уй берилди.

Бундан айниқса, фарзандимнинг қувонганини кўрсангиз эди. Мен каби кўнгли ўксик инсонларга қувонч улашаётган Президентимизга мингдан-минг раҳмат. 

Айниқса, таълим муассасаларининг реконструкция қилиш, мослаштириш ҳисобига уй-жойга айлантирилган собиқ ётоқхона биноларида яшовчиларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Вилоят миқёсида хотин-қизларга топширилган ана шундай уйларнинг биринчи қаватларида тикув-трикотаж ва бошқа йўналишлардаги цехлар фаолияти йўлга қўйилиб, 275 та янги иш ўрни яратилди.

 "Обод маҳалла" дастури доирасида эса Андижон шаҳридаги уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Хўжаобод тумани Қозоқ массиви, Хидирша маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 220 оилага, шу жумладан, 92 таси шароити оғир оилага янги уйлар қуриб берилди.

Хонадонлар калитини ўз эгаларига вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов топширди.

 

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ