+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 15 Нояб 2018
    Соянинг серҳосил навлари яратилди
    Ёш тадқиқотчи минбари Қишлоқ хўжалиги мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоғи ҳисобланади. Ушбу соҳа қанчалик ривожланса, одамларнинг турмуш фаровонлиги, қолаверса, юртимиз тараққиёти янада юксалади. Қишлоқ хўжалиги ривожида…
  • 15 Нояб 2018
    ФАБРИКАДА ЙИЛИГА 1 МИЛЛИОН 200,МИНГ ДОНА ТРИКОТАЖ МАҲСУЛОТИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ
    Пахтаобод туманидаги "Маърифат" маҳалласида "Texno mebel invest" масъулияти чекланган жамиятига қарашли, йилига 1 миллион 200 минг дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга фабрика иш…
  • 15 Нояб 2018
    Аёл алласида миллий тарбия
    Шу кунларда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши "Аёллар қаноти" томонидан "Аёл алласида миллий тарбия" танловининг туман ва шаҳар босқичлари ўтказилмоқда. Алла орқали ёшларни…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:


15 Нояб 2018

ФАБРИКАДА ЙИЛИГА 1 МИЛЛИОН 200,МИНГ ДОНА ТРИКОТАЖ МАҲСУЛОТИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Пахтаобод туманидаги "Маърифат" маҳалласида "Texno mebel invest" масъулияти чекланган жамиятига қарашли, йилига 1 миллион 200 минг дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга фабрика иш бошлади.

 Ҳудудларда саноатни ривожлантириш, янги корхоналар барпо этиш, мавжуд корхоналарни қўллаб-қувватлаш,  барқарор ишлаши учун зарур имкониятлар яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги натижасида Андижон вилоятида ана шундай корхоналар сони, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Умумий лойиҳа қиймати 4,5 миллиард сўм бўлган ушбу корхона жамиятнинг айланма маблағлари ҳамда "Ипак йўли банк" очиқ акциядорлик тижорат банки вилоят филиалидан олинган кредит эвазига ташкил этилди.

Корхонага "ноль" қийматда берилган тумандаги собиқ пойабзал фабрикасининг фойдаланилмай турган биноси қисқа муддатда реконструкция қилиниб, таъмирланди. Хитой, Туркия давлатларидан замонавий дастгоҳ ва жиҳозлар олиб келиб ўрнатилди. Ишлаб чиқариш цехлари босқичма-босқич ишга туширилмоқда.

- Айни кунда корхонамизда ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотлари "Reza textil" бренди остида сотувга чиқарилмоқда, - дейди корхона раҳбари Мирзоҳид Сиддиқов. - Ҳозирча маҳсулотларимиз ички бозорда сотилмоқда. Жорий йил охирига бориб Россия, Украина ва Қозоғистон давлатларига экспорт қилишни бошлаймиз. Умуман, корхонада йилига 400 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулот экспорт қилиниши кўзда тутилган.

Ҳозирда корхонада 200 нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда. Уларнинг самарали иш юритишлари учун зарур барча шароитлар яратилган. Корхона тўла қувват билан ишга тушгач, яна 200 нафар кишининг бандлиги таъминланади, ишлаб чиқариш ҳажми ҳам икки баробарга ортади.

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА