+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

15 Нояб 2018

Аёл алласида миллий тарбия

Шу кунларда Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши "Аёллар қаноти" томонидан "Аёл алласида миллий тарбия" танловининг туман ва шаҳар босқичлари ўтказилмоқда.

Алла орқали ёшларни миллий қадрият, урф-одатларга ҳурмат руҳида тарбиялаш,    қалбларида эзгу ғоялар ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида ўтказилаётган танловнинг Марҳамат туман босқичида 4 нафар аёл иштирок этиб, аллани ўзига хос оҳангларда ижро этдилар. Алланинг тарихи, ижро усуллари, мазмун-моҳияти ҳақида йиғилганларга кенг маълумот бердилар.

Танловга йиғилганлар момою бувиларимиздан мерос бўлиб келаётган, миллий     оҳангларга йўғрилган аллалардан баҳраманд бўлди. Айниқса, "Шаҳристон" маҳалла фуқаролар йиғини вакиласи Азизахон Пирматова ижросидаги алла барчада катта таассурот қолдирди.

Якуний натижаларга кўра, Азизахон Пирматова ғолиб, деб топилди. "Бобохуросон" маҳалласи вакиласи Зиёдахон Ҳожибоева 2-ўринга, "Дурафшон" ҳамда "Ҳасанмерган"  маҳаллалари вакилалари Марҳабо Ҳалилова ва Ёрқиной Долиевалар 3-ўринга сазовор бўлдилар.

Fолиб ва совриндорлар "Миллий тикланиш" демократик партияси туман кенгашининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Мадинахон КАРИМОВА,

 

ЎзМТДП вилоят кенгаши етакчи мутахассиси.