+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

13 Сен 2018

Вилоятимиздаги энг ибратли оила аниқланди

Бобур номли вилоят театрида "Ибратли оила" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази, ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган танловда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 16 намунали оила ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Тадбирнинг очилиш маросимида оила жамиятнинг асосий бўғини экани, юртимизда оилаларни мустаҳкамлаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

- Оила тинч бўлса - жамият мустаҳкам бўлади, оиланинг бахти юртнинг келажагидир, - дейди "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими раҳбари Лазокатхон Жалолова. - Оиладаги соғлом ижтимоий-маънавий муҳит камолга етаётган ёшлар таълим-тарбияси, тафаккур ва дунёқараши шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Шу боис мамлакатимизда ёшларни оилага тайёрлаш, оилани муқаддас қадрият сифатида асраб-авайлашга,  оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кўрик-танловнинг мақсади ҳам оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилада ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, инсоний муносабатларни мустаҳкамлаш, фарзандларни гўзал ахлоқ, илму маърифатли қилиб камолга етказиш, қўни-қўшничилик, қариндошлар ўртасидаги оқибат, маҳалла қадриятларини эъзозлаш ҳамда мамлакатимизда аҳил, маънавиятли оилаларни шакллантириш борасидаги ислоҳотларни тарғиб этишдан иборат.

 Танловда иштирокчиларнинг оилада соғлом муҳитни шакллантириш, ота-она ва фарзандлар муносабати, қўни-қўшнилар билан оқибатли бўлиш, таълим муассасалари билан ҳамкорлик ва китобхонлик маданияти ҳақидаги чиқишларига, шунингдек, оила аъзоларининг бандлиги, аҳил-иноқлиги, тадбиркорлик, томорқадан самарали фойдаланиш борасидаги тажрибаларига алоҳида     эътибор қаратилди.

Якуний натижага кўра, Олтинкўл тумани Марказ маҳалласида яшовчи Абдужаббор Маҳкамов оиласи энг ибратли оила, деб топилди ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Танловда иккинчи ўрин Избоскан туманидаги Тўрткўл маҳалласида яшовчи Fуломжон Бойбобоев оиласига, учинчи ўрин Асака туманидаги Гумбаз маҳалласида яшовчи Орифжон Турғунов оиласига насиб этди.

Шунингдек, танловда "Китобсевар оила", "Ишбилармон оила", "Зиёли оила", "Аҳил оила" каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Fолиб ва совриндорларни вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова муборакбод этиб, уларга диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар топширди.

Мадина МАМАЖОНОВА,

 

"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлими мутахассиси.