+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

13 Сен 2018

Биз - ажримларга қаршимиз!

Булоқбоши туманидаги "Зарғалдоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида  "Биз - ажримларга қаршимиз" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

"Меҳнатобод" маҳалласининг фаол хотин-қизлари ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни   мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари,  маҳалла отинойи ва дастурхончилари,  кайвони онахонлар, ибратли хонадонлар соҳибалари иштирок этди.

Давра суҳбати аввалида жорий йилнинг ўтган даврида мавзу доирасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Тадбирда иштирк этган туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Гулнорахон Худойбердиева ажримларнинг олдини олиш борасидаги муҳим вазифалар хусусида гапирди.

"Зарғалдоқ" маҳалла фуқаролар йиғинида 1301 нафар оила истиқомат қилади, шундан 125 таси ёш оилалардир.  Маҳаллада йилнинг ўтган даврида 6 ажримнинг олди олинди, 3 оила тикланди, 11 та шаръий никоҳ қонунийлаштирилди. Шунингдек, 2 та қийин шароитда яшаётган оилага моддий  ёрдам кўрсатилди.

Давра суҳбатида мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларни оилага тайёрлаш, турмуш қуриш арафасидаги йигит-қизларга оиланинг муқаддаслиги, уларнинг оиладаги бурч ва масъулият, келин ва куёвнинг вазифалари, қайноналар билан ишлаш, катта ҳаётий тажрибага эга буви ва момоларнинг оилани мустаҳкамлаш борасидаги тажрибаларини оммалаштириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

- Ҳар бир маҳаллада ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш курсларини ташкил этиш керак, - дейди   "Зарғалдоқ" МФЙ мутахассиси О.Исраилова. -Турмуш қуриш арафасидаги йигит-қизларимиз оила илмидан сабоқ олса, ўйлайманки, бу билим ва малака уларнинг оиласи мустаҳкам бўлиши ва бахтли ҳаёт кечиришлари учун замин бўлади.

Тадбир иштирокчилари маҳалладаги ибратли хонадонларда бўлишиб, оилалардаги ибратли тутумлар, оила мустаҳкамлиги борасидаги илғор тажрибалар билан танишдилар.

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА