+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

13 Сен 2018

Бу йил қўлда терилган 1 кг. пахта учун қанча ҳақ тўланади?

Жорий йил вилоятимизда етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш, йиғим-теримда иштирок этадиган теримчиларнинг моддий манфаатдорлигини таъминлаш ва пахта етиштирувчи хўжаликларнинг молиявий ҳолатини янада  мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоятимизда етиштирилган пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш учун сафларига 250 минг кишини жамлаган 1052 та терим отряди тузилди. Теримни уюшқоқлик билан ўтказиш учун зарур барча чоралар кўрилди.

Маълум қилинишича, жорий йилда қўлда терилган бир килограмм пахта учун биринчи босқичда контрактация шартномаси мажбурияти 60 фоизгача бажарилгунга қадар 650 сўм, иккинчи босқичда 60 фоиздан 80 фоизгача 850 сўм, учинчи босқичда 80 фоиздан ортганда 1000 сўм меҳнат ҳақи тўланиши белгиланган.

Бундан ташқари, вилоятимиздаги 7 та - Булоқбоши, Пахтаобод, Олтинкўл, Шаҳрихон, Хўжаобод, Марҳамат ва Избоскан туманларида қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта учун қўшимча 100 сўмдан устама ҳақ тўланади. Яъни теримчига биринчи босқичда ҳар килограмм пахта учун 750 сўм, иккинчи босқичда 950 сўм ва учинчи босқичда 1100 сўмдан пул берилади.

 

Шунингдек, пахта йиғим-терими олдидан Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган йиғилишда жорий йилда 18 ёшга тўлмаган ёшлар, умумтаълим мактаблари ёки бошқа таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда ўқитувчилари, тиббиёт ходимларини пахта йиғим-теримига жалб этилмаслик белгиланган.