+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

19 Июль 2018

Андижон шаҳрида янги маҳалла

Хўжаобод тумани Хидирша МФЙ Қозоқ массивида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун қурилган янги уй-жойлар ўз эгаларига топширилди.

Президентимиз ташаббуси билан ногиронларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, кам таъминланган оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган эзгу ишлар эҳтиёжманд инсонлар ҳаётига ҳамда уларнинг оиласига чинакам қувонч олиб кирмоқда.

 "Обод қишлоқ" дастурига асосан, янгиланган лойиҳа бўйича барпо этилган намунали уйлар 115 хонадонга мўлжалланган эди. Уйларни топширишга бағишланган тантанали маросимда 82 та уйнинг калитлари хонадон соҳибларига топширилди.

- Янги уйимиз барча оила аъзоларимизга манзур бўлди, - дейди янги уй  соҳиби Руслан Талибов. - Очиғи, бундай шарт-шароитлари тўкис уй-жойга эга бўламан, деб ҳеч ўйламагандим. Айниқса, маҳалламизнинг шовқинли ҳудуддан кўра тинч, баҳаво масканда қад ростлагани, 240 ўринли алоҳида мактаб, маҳалла гузари барпо этилаётганидан бошимиз кўкка етди.

Тантанали маросимда иштирок этган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" дастурлари асосида вилоятимизда олиб борилаётган ишлар, Андижон шаҳри аҳолиси тобора кўпайиб бораётгани, шу боис шаҳар ҳудудини кенгайтириш Бош режа асосида  амалга оширилаётгани ҳақида гапириб ўтди. Янги барпо этилган мазкур маҳалла Хўжаобод тумани эмас, Андижон шаҳри таркибига киришини  таъкидлади. Вилоят раҳбари ташаббуси билан янги маҳалла "Мустақилликнинг 27 йиллиги" деб номланди.

 

 

Моҳинур ОДИЛОВА