+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

19 Июль 2018

Хусусий ўрта таълим мактаби очилди

Андижон шаҳрида "Zahiriddin Muhammad Bobur Universal Academy" хусусий ўрта таълим мактаби очилди.Мактабда инглиз, рус тиллари ҳамда математика фанлари чуқур ўргатилади. Шунингдек, 10 дан ортиқ тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улардан баъзилари чет эллик мутахассислар томонидан олиб борилади.

- Мактабимизда мастер класс ва психологик тренинглар ташкил этилади. Унда ота-она, бобою-бувилар билан     фарзандлар тарбияси ва оиладаги муаммоларнинг ечимлари ҳақида суҳбатлар ҳамда амалий ёрдамлар олиб борилади, - дейди мактаб раҳбари, филолог ва психолог Нилуфар Ҳайдарова.

Айни кунларда билим даргоҳига қабул бошланган. 2018-2019 ўқув йиллари учун 1-, 2-, 3- 4- ва 5-синфларга ўқувчилар қабул қилинади ҳамда 5-6 ёшли болалар махсус ўқув дастури асосида ўқитилади. Синфларга 18-20 нафаргача ўқувчи қабул қилиниши кўзда тутилган.

 

Сожида ТЎХТАМУРОДОВА,

 Андижон давлат университети талабаси.